Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ таълими вазири ўринбосари Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди
2019-03-27 | Таълим
Жорий йилнинг 25-26 март кунлари Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Джураев жойларда мактаб инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.
Иброҳим Джураев Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси масъул раҳбарлари билан биргаликда вилоятнинг Яккабоғ туманидаги 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастурига биноан таъмирланадиган умумтаълим мактаблар ва дастур доирасида амалга ошириладиган ишлар ўрганилди.
Вилоят халқ таълими тизими раҳбарларига дастур доирасида олиб бориладиган таъмирлаш ва қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш бўйича керакли топшириқлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан Қашқадарё вилоятида жами 42 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.
Дастур доирасида вилоятнинг Яккабоғ туманидаги Совуқбулоқ, Яшнобод ва Қайрағоч маҳаллаларида жойлашган 5 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширилиш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги