Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Президент мактаблари: Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлиги лавозимига номзодлар учун танлов бошланди
2019-04-10 | Таълим
Президент мактаблари ўқувчиларини ҳақиқий ватанпарвар ва юксак маънавиятли этиб камол топтириш бўйича ўз дастурингизни интернет орқали тавсия этинг ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланиш имкониятини қўлга киритинг!
Давлатимиз раҳбари томонидан Президент мактабларини ташкил этиш бўйича ташаббус эълон қилинганида мазкур мактабларда ҳақиқий ватанпарвар ва мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш энг муҳим вазифалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланган эди.
Президент мактабларида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаш истагингиз бўлса, ёш авлодни баркамол ва маънавий етук тарбиялаш бўйича таклифларингизни Facebook ижтимоий тармоғига #prezidentmaktablarimanaviyat хэштеги билан ёзинг. Кейин эса, http://bit.ly/pmmanaviyat-hr ҳаволаси орқали руйхатдан ўтинг. Ушбу таклифингиз ёки уни ОАВларда эълон қилинган ҳаволаларини кўрсатиб, қуйидаги формани тўлдиринг.
Энг яхши таклиф муаллифлари Президент мактабида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига номзод сифатида суҳбатга таклиф этилади.
Таклиф ва мулоҳазаларингиз 22 апрель кунига қадар чоп этилиши лозим.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги