Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида London School of Economics (Лондон Иқтисодиёт Олий мактаби) талабалари билан учрашув бўлиб ўтди

2019-04-05 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 3 апрел куни Молия вазирининг ўринбосари О.Исаков ҳамда Лондон Иқтисодиёт Университети (LSE) талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикасида сўнги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва келгусида мамлакатимизнинг молия тизимида амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотлар мавзусида учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, О.Исаков томонидан мамлакатимизнинг илк халқаро суверен кредит рейтинги ҳамда суверен облигацияларини жаҳон молия бозорларида жойлаштирилиши бўйича маълумотлар бериб ўтилди. 

Талабаларнинг асосий эътибори, яқин кунларда чиқарилган ва Лондон фонд биржасига муваффаққиятли жойлаштирилган Ўзбекистоннинг илк халқаро суверен облигацияларга, хусусан келажакда мамлакатимиз томондан халқаро облигацияларнинг чиқарилиши, уларнинг турлари тўғрисидаги режаларига қаратилди. 

Шу билан бирга, LSE талабалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг валюта сиёсати, маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш тенденциялари ва давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарнинг бошқарув тизимларини такомиллаштириш, пенсия ҳамда солиқ тизимларида юз бераётган ўзгаришлар  бўйича олиб берилган саволларга вазирлик мутасаддилари атрофлича жавоб бериб ўтдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться