Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Астраханда Россия-Ўзбекистон ОТМ ректорлариниг минтақавий форуми бўлиб ўтди
2019-04-10 | Таълим
2019 йил 8-9 апрель кунлари Россия Федерациясининг Астрахань шаҳрида Россия ва Ўзбекистон ОТМ ректорларининг минтақавий конференцияси ўтказилди.
Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов бошчилигида вазирлик мутахассислари ва 20 та ОТМ ректорларидан иборат делегация иштирок этди.
Минтақавий конференция кун тартибига олий таълим соҳасида икки томонлама эришилган келишувларни амалга ошириш масаласи қўйилди.
Жумладан, 2018 йил октябрь ойида Тошкентда ўтказилган «Янги иқтисодиёт учун – янги кадрлар» биринчи Ўзбекистон-Россия таълим форумида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш ҳамда иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш масалалари ҳамкорлар томонидан кўриб чиқилди.
Форум кун тартибига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги делегацияси Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказди, Астрахань шаҳридаги ОТМларга ташриф буюриб, улар фаолияти билан танишди.
Маълумот учун, 2018 йил 18 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон – Россия таълим форуми ўтказилиб, унда россиялик ҳамкорлар билан жами 114 та шартнома ва битимлар имзоланган эди. Хусусан, Ўзбекистонда РФнинг 6 та нуфузли ОТМ филиали ва 2 та факультетини очиш, 52 та қўшма таълим дастурини жорий этишга келишилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги