Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МТВ да халқаро болалар китоби куни

2019-04-04 | Жамият

1802 йил 2 апрель куни бутун дунё болаларининг севимли ёзувчиси, ҳар бир  кичкинтойга ёд бўлиб кетган "Қор маликаси", "Иркит ўрдакча",  "Дюмовочка" каби эртаклар муаллифи Ганс Христиан Андерсен таваллуд топган кун. 1967 йили болалар ва ўсмирлар адабиёти Халқаро Кенгаши нодавлат ташкилоти томонидан ушбу сана "Халқаро болалар китоби куни" деб эълон қилинган ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонланиб келмоқда.

Айнан шу куни мактабгача таълим вазири А.В.Шин бошчилигидаги вазирлик масъул ходимларидан иборат гуруҳ Тошкент шаҳридаги 29–сонли умумий ва 560–сонли махсус МТМларга ташриф буюрдилар ва тарбияланувчиларга вазирлик совғалари – 450 дан ошиқ китоблар, ривожлантирувчи ўйинлар, болалар энциклопедиясини ўз ичига олган тўпламларни совға қилдилар. Вазирлик гуруҳига эстрада юлдузи Лола Йўлдошева ҳам ҳамроҳлик қилди. 29–сонли МТМ тарбияланувчиларига келтирилган китоблардан ҳоҳлаганини танлаб олишга руҳсат берилган заҳоти, совғалар солинган қутилар бир зумда бўшаб қолди.Болакайлар меҳмонларга ўқиш ва ёзишни билишлари ҳақида фахрланиб гапирдилар ҳамда китобларни ўзлари ўқиб чиқишларини билдирдилар.Миннатдорчилик сифатидаги кичик чиқишларида эса ёд олган шеърларини айтиб бердилар. Меҳмонларга келгуси сафардаги ташрифларига  қадар барча китобларни ўқиб бўлишга ваъда бердилар.

560–сонли махсус МТМ тарбияланувчиларига ҳам турли эртаклар, ривожлантирувчи ўйинлар тўпламлари совға сифатида топширилди. Ушбу муассаса тарбияланувчилари саноқни билишлари, ҳарфларни таний бошлаганликларини кўрсатдилар. Агриппина Васильевна Шин алоҳида парваришга муҳтож болаларга мўлжалланган ушбу муассаса ходимларига жонкуярликлари, ўз вазифаларини сидқидилдан бажараётганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться