Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактабгача таълим вазирлиги ахбороти: менингит билан касалланиш эпидемиологик даражадан паст

2019-04-11 | Таълим

Мамлакатимиз аҳолиси орасида менингококк инфекциясининг тарқаётганлиги бўйича хабарлар юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади: Айни кунда Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назорати остида.

“Менингит касаллигига чалиниш ҳолатлари ҳар 15-30 йилда авж олиб, тез тарқалувчи тусга эга. Бундай ҳолларда 1 йилда 30 тагача менингит касаллигига чалиниш ҳолатлари қайд этилади. Ҳозирги пайтда ушбу касалликка чалиниш даражасининг ўсиши мавсумий ҳолат бўлиб, эпидемиологик даражадан паст” – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош эпидемиологи Нурмат Атабеков.

Мактабгача таълим муассасалари медицина ва педагог ходимларига Менингит касаллигини дастлабки аломатларини аниқлаш юзасидан кўрсатмалар берилган. Шунингдек ота-оналарни бу ҳақда хабардор қилиш бўйича кенг кўламли ишлар ҳам амалга оширилмоқда.

Хусусан мактабгача таълим муассасалари шифокор ва ҳамшираларига қуйидаги тавсиялар берилди:

  1. Ўткир респератив вирус инфекциясининг дастлабки аломатлари, ҳарорат кўтарилиши, бошнинг қаттиқ оғриши, ҳолсизлик ҳамда иштаҳа йўқолганда тарбияланувчиларни ўз вақтида тегишли тиббиёт муассасасига йўллаш лозим.
  2. МТМ да ҳар куни эрталаб болаларни кўрикдан ўтказиб, шундан кейингина қабул қилиб олиш керак.

ЎРВИнинг бошланғич клиник аломатлари кузатилганда, тана ҳарорати кўтарилганда, кучли бош оғриғи ва танада оғриқ мавжуд бўлганда, ҳолсизликда , иштаҳа йўколганда дарҳол шифокорга мурожаат этиш тавсия этилади. Мустақил даволаш билан шуғулланиш қатъиян ман қилинади. Имкон даражада тиббий муассасада даволаниш керак: атрофдагиларга касалликни юқтиришнинг олдини олиш мақсадида бемор ишга бориши, дарсга қатнаши ёки оммавий транспорт воситаларидан фойдаланиши ва аҳоли гавжум жойларда бўлиши тавсия этилмайди. “ Юқумли касалликларнинг олдини олиш учун хона шамоллатиб турилиши ва уни мунтазам равишда нам усулда тозалаб туриш зарур ” –дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош инфекционисти, вирусология Илмий-текширув институти директори Эркин Мусабоев.  

Мактабгача таълим вазирлиги болаларда касаллик дастлабки аломатлари кузатилганда ота-оналардан тиббий муассасага ўз вақтида мурожаат этишни сўрайди.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться