Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бош мезон – SCOPUS платформаси эътирофи

2019-04-05 | Таълим

Таълим соҳасида ахборот алмашиш, ўзбек олимлари эришаётган ютуқлар, уларнинг дунё илм-фани тараққиётидаги иштироки борасида бугун тўғриси, жўяли фикр айтиш мушкул.

Бунга энг асосий сабаблардан бири – илм дунёсидаги мулоқотимизнинг йўқлигидир. Бир қатор олимлар учун платформа бўладиган майдонлар борки, кўпчилигимиз бу майдонда ўзимизни кўрсатиш эмас, балки шу майдонга кириш йўлларидан ҳам ҳануз бехабармиз. Бунинг оқибати ҳақида бундан 5 аср аввал ҳазрат Алишер Навоий “Эрурсан шоҳ – агар огоҳсен сен, Агар огоҳсен – шоҳсен сен”, деб айтиб кетган.
 
Таълимдан бошқа кўп соҳаларда анча илгарилаб кетдик. Олий таълим катта изланишлар бошида. “Қуруқ назария” деб қочаётган амалиёт билан “ёпишиши” қийин бўлаётган билимларимизнинг ўзи кимга керак? Бугун уларни амалиётга тадбиқ эта оламизми? Биз дунё олимлари билан мулоқотга киришишимиз учун нималар қилишимиз керак? Илмдаги кашфиёту, революциялар инсониятга нималар бераяпти? Қилаётган илмий ишларимизни кимгадир қизиғи борми? Бугун бу саволни кўпгина соҳа олимлари ўзларига бериши керак, назаримда. Дунё эътироф этадиган платформада ўзбек олимларининг ҳам ўз ўрни бор. Улар изланишлар олиб бориб, ўз соҳаларида туб бурилишлар ясаяпти. Фақат яна ўша гап, бехабарлик...
 
Бу хулосага Ўзбекистон Миллий университетида кетма-кет ташкил этилаётган семинар-тренинглардан кейин келдик. Миллий университет таълим сифатини назорат қилиш бўлим бошлиғи Ғолибжон Ботиров билан бўлган суҳбатимизда ечимини кутаётган масалалар хусусида унинг куюнчаклик билан билдирган жиддий фикрлари сизни ҳам мушоҳадага чорлайди.
 
Ҳар қандай ОТМ фаолиятига баҳо унинг жаҳон рейтингидаги ўрни билан белгиланади. Бу рейтингга эса мезон бўлиб SCOPUS платформасидаги илмий мақолалар, уларга келтирилган иқтибослар хизмат қилади. Илмда қачонки, янги бир фикр айтилса, у амалиётда ўз аксини топса, дунё олимлари буни эътироф этиб, манба сифатида фойдалансагина ислоҳот бўлади. Шунда бирор натижага эришамиз. Кеч қолдик, энди бўлса яна ўша темп билан кетаяпмиз. Биз таълимда талабаларга ўзбекчилик қилиб қўллаб юбориш кераклигини муҳокама қилиб ўтирган бир пайтда, дунё илгарилаб кетаяпти. Кимдир бизни эътироф этиши учун аввало ўша майдонга киришни билишимиз керак. Лекин кўпчилигимиз ҳали бу платформа нималигини билмаймиз. Инновацион ёндашув ҳақида етарлича ўйлаяпмизми?
 
SCOPUS нима ўзи?
 
Бу платформа талаблари қандай? Бу майдонга қандай кирамиз? Талабларига жавоб бериш учун нималар қилишимиз керак? Бу саволларга бугун жавоб топмасак, эртага кеч бўлади.
 
Ўзбекистоннниг илм-фандаги имкониятлари ҳам кенг. Муаммо, ана шу имкониятларни қандай қилиб дунё ҳамжамиятига олиб чиқишда, бирга нафас олишда. Бу борада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги университетларни халқаро рейтингга киритиш бўйича QS халқаро рейтинг агентлиги билан битим имзолаган.
 
Келишув доирасида Intelligence Unit QS халқаро рейтинг агентлиги маълумотларидан фойдаланган ҳолди ОТМларга халкаро рейтингга кириш методологиясини ишлаб чиқишда ёрдам беради. Университетларнинг глобал, минтақавий ва потенциал ютуқларини белгилаш имкониятини беради. Кўрсаткичларнинг кучли ва заиф томонларини аниқлайди.
 
Жаҳоннинг энг яхши университетлари рейтинги – бу таълим ва илм-фан соҳасида эришилган ютуқлар нуқтаи назаридан дунё миқёсидаги энг яхши таълим муассасалари рейтингини аниқловчи глобал тадқиқотдир. Рейтинг Буюк Британия консалтинг компанияси методологиясига мувофиқ тузилади. У жаҳоннинг энг нуфузли глобал рейтингларидан бири ҳисобланади.
 
Халқаро рейтингга кирган университетларнинг илмий салоҳияти SCOPUS илмий-техникавий маълумотлар аналитик базасидан фойдаланган ҳолда дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари томонидан баҳоланади. Айнан мана шу платформани яратиш мақсадида “Илм-фан-2020” миллий ривожланиш доирасида “Elsevier” компанияси билан келишув имзоланган. Унга кўра, Компания олимларимиз иштирокида семинар-тренинг ташкил этди.
 
Тренингда компаниянинг минтақавий раҳбари Алия Оспанова тақдимот қилди ҳамда ўзбек олимларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.
 
Бугунги кунда SCOPUS базасида ЎзМУ олимларининг қайд этилган материаллари сони 1 825тага етган. Университет Илмий кенгашининг қарори билан SCOPUSда материали эълон қилинган ҳар бир олимга бир миллиондан уч миллион сўмгача моддий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилди. Бундан кўзланган мақсад олимларимизни янада фаол бўлишга, ўз устида кўпроқ ишлашига бўлган ҳохишни қўллаб-қувватлашдан иборат.
 

 

Маҳлиё Мирсоатова, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться