Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда "KUNDALIK" электрон журнали ва кундаликлар тизими синовда

2019-04-10 | Таълим

Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида "KUNDALIK" таълим платформасидан фойдаланиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди. Беш кун давом этган семинарда иштирокчиларга электрон журнални тўлдириш, унга уй вазифалари ва дарс режалари ҳамда эълонларни киритиш, ўқувчиларни баҳолаш ҳамда тизимни бошқариш бўйича батафсил маълумот берилди. 

Ўқув машғулотларидан сўнг иштирокчилар "KUNDALIK"ни амалиётда синаб кўриб, платформани ишлаб чиқарувчиларига ўз фикрларини билдиришди.  Келгуси ўқув йилидан юртимиздаги барча мактабларда мазкур тизимни жорий этиш борасидаги педагоглар таклифи мутахассислар томонидан инобатга олинди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида Халқ таълими вазирлиги ҳамда "KUNDALIK" компанияси мактабда электрон журнал ва кундаликларни жорий этиш бўйича лойиҳани амалга ошириши тўғрисида хабар берилган эди. Мазкур ташаббус таълим жараёнига АКТни жорий этиш бўйича келиб тушган аризаларни ўрганиш натижасида Халқ таълими вазирлиги томонидан  маъқулланган. Эндиликда “KUNDALIK” компанияси барча харажатларни ўз зиммасига олган ҳолда мазкур тизимни жорий этиш, фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш ишларини олиб боради.

Тизим онлайн тарзда ўқитувчиларни дарсларини режалаштириш, дарс жадвалларини тузиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ва давоматини электрон журнал ва кундаликларда қайд этиб бориш, шунингдек, таълим бошқарув органлари ва муассасаларга статистик ҳисоботларни шакллантириш учун хизмат қилади.

“KUNDALIK” тизими ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига 24 соат давомида баҳолар ва уй вазифалари ҳақидаги маълумотларни кузатиб бориш имконини беради. Шу билан бирга, улар ҳимояланган ижтимоий тармоқ орқали мулоқот қилишлари ҳамда онлайн кутубхона ва таълимга оид медиа ресурслардан фойдаланишлари мумкин.

— Бугунги кунда Ўзбекистон мактабларида электрон журнални жорий этиш бўйича “KUNDALIK” лойиҳасини амалга оширяпмиз. Тизим билан ишлаш учун интернетга уланган компьютер кифоя. Бундан ташқари, ўқитувчилар мобиль қурилмалар учун мослаштирилган версиясидан ҳам фойдаланишлари мумкин, – дейди компания вакили Юрий Бойко.

- 2018 йилнинг ноябрь ойида Россия мутахассислари билан биргаликда кундалик.уз лойиҳаси бўйича дастлабки ишларни бошладик, - дейди Юнусобод туманидаги 235-мактаб директори Мўъмина Сулаймонова. – Дастлаб, мазкур дастур 3-, 8-, 10-синфларда амалда жорий этилди. Албатта, биринчи қадамда бироз қийинчиликлар кўзга ташланди. Рўйхатни шакллантириш бўйича амалий маслаҳатлар берилганидан сўнг ишимиз янада осонлашди. Мазкур лойиҳа ўқувчиларни баҳолаш ҳамда ўқитувчиларнинг кундалик режасини киритишда анча қулайликлар яратди. Лойиҳанинг ҳар томонлама қулайлиги, айниқса, ўқув ишлари буйича директор ўринбосарларининг иши осонлашгани мактаб жамоамизга манзур бўлди. Дастлаб лойиҳада иштирок этган 7 нафар ўқитувчи кейинги босқичларда таълим масканимиздаги барча педагогларга ушбу тизимнинг қулайликларини ўргатиб боради. Келгусида kundalik.com орқали барча ўқувчиларимиз ҳамда ота-оналар ўқитувчи томонидан қўйилган баҳоларни онлайн кузатиб бориш имконига эга бўлишади. Эътиборлиси, ўқувчи баҳосини маълум муддат ўтгандан сўнг ўзгартириш каби ҳоллар бартараф этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться