Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Энг яхши рус тили ўқитувчиси” танловининг 1-босқич ғолиблари аниқланди

2019-04-12 | Таълим

Халқ таълими вазирлиги, "Шарқ аёли"​ халқаро аёллар жамоат жамғармаси ҳамда Россиянинг “Русская гуманитарная миссия” (“Рус гуманитар миссияси”) ташкилоти томонидан “Энг яхши рус тили ўқитувчиси” танлови ўтказилди. Танловнинг 1-босқичида юртимиздаги умумий ўрта таълим муассасаларининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчилари иштирок этди.

Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади ўзбекистонлик рус тили фани ўқитувчилари малакасини ошириш, рус тили ва адабиётини ўқитишнинг янги педагогик усулларини таълимга жорий этиш, шунингдек, педагогларнинг касбий ва коммуникатив кўникмаларини оширишдан иборат.

Иштирокчилар “Русская гуманитарная миссия” ташкилоти, Рус тили ва адабиёти ўқитувчиларининг халқаро уюшмаси ҳамда "Шарқ аёли" халқаро аёллар жамоат жамғармаси вакилларидан тузилган махсус комиссия томонидан баҳоланди. 36 нафар ўқитувчи ғолиб деб топилиб, 2-босқичда иштирок этишга муваффақ бўлди.

Ғолиблар 17-19 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган семинарда иштирок этади. Семинар доирасида иштирокчилар тажриба алмашиш билан бирга рус тили фанини ўқитиш методикаси бўйича маҳорат дарсларида қатнашади. Маҳорат дарсларини Россия университети профессорлари ўтиши белгиланган.

Танловнинг иккинчи босқичи 1-31 май кунлари бўлиб ўтади. 10 нафар ғолиб Россияга беш кунлик саёҳат қилиш имкониятини қўлга киритади.

“Энг яхши рус тили ўқитувчи” танлови 1-босқич ғолиблари:

1.Абдураҳмонова Роксана Илҳомовна, 2-умумтаълим мактаби, Хоразм вилояти, Шовот тумани

2.Акопова Эльвина Робертовна, 5-умумтаълим мактаби, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри

3.Алиева Гуландом Самиевна, 10-умумтаълим мактаби, Навоий вилояти, Учқудуқ шаҳри

4.Аралова Иқбол Акмаловна, 85-умумтаълим мактаби, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани

5.Ортиқова Муайям Раҳматовна, 7-умумтаълим мактаби, Андижон вилояти, Андижон шаҳри

6.Баннаева Лолахон Абдиҳалиловна, 23-умумтаълим мактаби, Наманган вилояти, Наманган тумани

7.Бержанова Мадина Зоировна, 17-умумтаълим мактаби, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри

8.ЖўраеваХосиятжонМуродовна,4-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби,Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри

9.Кузнецова Ольга Николаевна, 16-умумтаълим мактаби, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани

10. Кутлуюлова Малика Собиржоновна, 2-умумтаълим мактаби, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри 11. Мавлонова Машҳура Мусабековна, 32-умумтаълим мактаби, Тошкент вилояти, Зангиота тумани

12.Морозова Владислава Анваровна, “Logos” нодавлат умумтаълим мактаби, Фарғона шаҳри

13.Муллаахунова Нилуфар Муҳаматумановна, 3-умумтаълим мактаби, Андижон шаҳри

14.ПирматоваСанобарМаҳмудовна, 34-умумтаълим мактаби, Қашқадарё вилояти

15.Рўзматова Нигорахон Қутбиевна, 27-умумтаълим мактаби, Наманган вилояти, Наманган тумани

16.Сатторова Замира Алиевна, 50-умумтаълим мактаби, Наманган шаҳри

17.Сирожева Фатима Ўринбоевна, 39-умумтаълим мактаби, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри

18.Сафоев Шерзод Абдуғаниевич, 8-умумтаълим мактаби, Навоий шаҳри

19.Сейтназарова Бибихан Сейдаметовна, 1-умумтаълим мактаби, Қорақалпоғистан Республикаси, Тахтакўпир тумани

20.Сейтниязова Улдаулет Палуаниязовна, 8-умумтаълим мактаби, Навоий шаҳри

21. Тожимов Нодиржон Собирович, 16-умумтаълим мактаби, Қорақалпоғистон тумани, Амударё тумани

22.ТажаддиноваНаргисНаримановна, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, 16-умумтаълим мактаби

23. Тен Артур Рудольфович, Қорақалпоғистон Республикаси, 34-умумтаълим мактаби

24. Тўраева Дилором Шоймардановна, Бухоро вилояти, Бухоро тумани, 26-умумтаълим мактаби

25.Феттаева Арзы Шемшидиновна, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, 73-мактаб-интернати

26. Ханова Дилдора Баратовна, Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, 4-умумтаълим мактаби

27.Хатамова Тамара Раимовна, Навоий вилояти,Зарафшон шаҳри, 10-умумтаълим мактаби

28.Холиқова Манзура Нуруллаевна, 49-умумтаълим мактаби, Бухоро вилояти, Бухоро тумани

29.Худоев Йўлчи Химматович, 18-умумтаълим мактаби, Бухоро вилояти, Олот тумани

30. Йўлдошев Аҳмаджон Бекчанович, 48-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати, Хоразм вилояти, Хонқа тумани

31.Худойназаров Алишер Тошматович, 20-умумтаълим мактаби, Қашқадарё вилояти, Хатирчи тумани

32.Тожибоева Севарахон Нурмат қизи, 15-умумтаълим мактаби, Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани

33.Степанкова Татьяна Анатольевна, 45-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати, Хоразм вилояти, Урганч тумани

34.Гизатуллина Лиляна Забировна, 14-умумтаълим мактаби, Сирдарё вилояти, Ховос тумани

35.Жалилова Гулшода Тиркашевна, 35-умумтаълим мактаби, Самарқанд вилояти, Иштихон тумани

36.Алимова Феруза Бахтиёровна, 39-умумтаълим мактаби,Андижон вилояти, Балиқчи тумани

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться