Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий таълим сифатини оширишда замонавий АКТдан самарали фойдаланиш истиқболлари

2019-04-10 | Таълим

9 апрель куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан тизимга замонавий АКТни жорий этишнинг долзарб масалаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда вазирлик масъул раҳбар-ходимлари иштирок этиб, мавзу юзасидан амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақида ОАВ вакилларига маълумот берилди.

Жорий йилнинг 27 февралда «Илм-фан–2020» миллий ривожланиш дастури доирасида вазирлик Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги ва Elsevier компанияси билан уч йилга мўлжалланган ҳамкорлик битими имзоланди. Унга кўра, Elsevier компаниясининг SciVal ахборот-таҳлилий портали маълумотларидан фойдаланиш имконияти яратилади.

2019 йил 23 март куни вазирлик ҳамда Quacquarelli Symonds (QS) ва “Elsevier” компанияси ўртасида маҳаллий университетларнинг WUR (World University Rankings – жаҳоннинг энг яхши университетлари рейтинги)га киришига оид стратегик келишув имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться