Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Электрон кириш визаларини тақдим этиш тизими ишга тушди

10.07.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида“ги № ПФ-5326 сон фармони асосида, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб интернет тармоғининг https://e-visa.gov.uz манзилида электрон кириш визаларини тақдим этишга мўлжалланган тизим синов режимида ишга туширилди.

Ўзбекистонга Малайзиялик сайёҳлар оқими кўпаяди

03.07.2018ТуризмМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонасида "Ўзбекистон – Малайзия: туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг янги истиқболлари" мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Адлия вазирлиги жамоасининг Самарқандга сафари

26.06.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини қўллаб-қувватлаш, қолаверса, жамоавий руҳни кучайтириш, мазмунли ва маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида якшанба куни Адлия вазирлиги ходимларининг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.

BBC​ билан яқин ҳамкорлик ўрнатилмоқда

26.06.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг 25 май куни Бухорога BBC​ телеканалининг Евроосиё минтақалари бўйича вакили С.Становкин ташриф буюрди. Бухоро вилоят ҳокимлиги биносида меҳмонларни Вилоят ҳокимининг Туризм масалалари бўйича ўринбосари Б.З.Шахриёров кутиб олди.

Туризм фаолиятини лицензиялаш тартибига ўзгартириш киритилди

25.06.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5409-сонли Фармони ҳамда 2018 йил 11 апрелдаги «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3662-сонли Қарорига мувофиқ 2018 йил 1 июндан бошлаб:

Урганч халқаро аэропорти «МДҲ давлатлари ичида энг яхши аэропорт» деб топилди

19.06.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Аэропорт 2017 йилдаги фаолияти натижалари бўйича «Аэропорт ривожига қўшган катта ҳиссаси учун» номинациясида ғолибликни қўлга киритиб, яна бир бор «МДҲ давлатларида энг яхши аэропорт» танловининг лауреатига айланди.

ЮНEСКО аъзолари янги лойиҳа билан Бухорода

19.06.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бухоро жуда кўплаб тарихий ёдгорликларга бой қадимий шаҳар ҳисобланади. Унинг буюк тарихи бир неча мингйилликларга бориб тақалади. Қолаверса, «Буюк Ипак йўли» чорраҳасида жойлашганлиги ҳам Бухоронинг маданий меросини бойитиб борган. Бухорода ҳар бир сулола, хонлик, амирлик ҳукмронлиги даврида тахт эгалари кўплаб юртлардан усталарни чақирган ҳолда меъморий ёдгорлик қурилишига катта эътибор қаратишган.

Ўзбекистон туристик бренди Сеулда намойиш этилди

19.06.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

"Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ва хусусий сайёҳлик компаниялари вакиллари билан биргаликда жорий йилнинг 14-17 июнь кунлари Сеул шаҳрида бўлиб ўтган KOFTA 2018 халқаро сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси Давлат туризм қўмитасининг делегацияси иштирок этди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Марғилонда ҳунармандлар билан учрашди

14.06.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров 13 июнь куни Марғилон шаҳридаги «Аҳмад Хўжа» мадрасасида ҳунармандлар билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун Марғилоннинг маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Бухорода гастрономик туризмни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда

14.06.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Сўнгги вақтларда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган эътибор жудаям юқорилаб бормоқда. Айниқса, ички туризмни ривожлантириш, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун хавфсиз туризм ташкил қилинганлиги, ҳар бир туристик ҳудудларда саёҳатчилар учун қулай шароитларнинг яратилаётганлиги ва соҳа ичидаги кўплаб ислоҳотлар фикримиз исботи бўла олади.

Хитойдан Ўзбекистонга чартер рейслар йўлга қўйилиш арафасида

12.06.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Хитой билан ҳамкорлик учун йўл харитаси доирасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун учрашув ташкиллаштирилди. Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Хитой туроператорлари Diplomatik VIP ва Travel Service​ саёҳат агентлиги билан биргаликда шу йилнинг август ойи охирида Chuntsin, Loan, Sian​ шаҳарларида тўғридан-тўғри ва чартер рейслар ташкиллаштиришга тайёр эканликларини билдиришди.

Туризм соҳасини ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар

11.06.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Сўнгги пайтларда туризм соҳасига жиддий эътибор қаратилмоқда. Соҳа учун мутахассис кадрларни етиштириш, меҳмонхоналар, сайёҳлик агентликлари учун малакали кадрлар тайёрлаш, бу борада ушбу тизимда учрайдиган муаммоларни бартараф этиш, кадрлар етказиб бериш борасида таълим тизимларида учрайдиган мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ечим топиш бугунги кунда соҳа тизимидаги асосий муаммолардан бирига айланган. Шу мавзу юзасидан туризм бошқармаларида семинарлар уюштирилиб келиняпти.