Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Бухоро ва Польша ҳамкорлик учрашуви

11.06.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Шу йилнинг 8 июнь куни Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳамда Полша ишбилармонларидан таркиб топган делегация иштирокида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Икки мамлакат вакиллари ўзаро ўтказилган суҳбат давомида ҳар икки давлатнинг қадимий шаҳарлари, уларда иқтисодиёт, туризм, қурилиш ва яна шу каби бир қатор соҳалар бўйича суҳбатлашиб олишди.

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси туризм соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар билан учрашди

07.06.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Wyndham​ меҳмонхонасида кириш туризмини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижроси доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров туризм субъектлари - (Хусусий туристик ташкилотлар ассоциацияси) ХТТА вакиллари ва унинг қуйи ННТлари билан учрашув ўтказди. Сайёҳларнинг оқимини ошириш, туризм соҳасини ривожлантириш масалалари норасмий муҳитда муҳокама қилинди ва келажакдаги амалга ошириладиган ҳаракатлар режалаштирилди.

Туризмни ривожлантириш йўлида илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида Францияга сафар

05.06.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг 28 май кунидан 6 июнь кунига қадар Бухоро вилоятининг Туризм масалалари бўйича махсус гуруҳи томонидан Франциянинг Рюей-Мелмезон шаҳрига сафар уюштирилди.

Эрон ва Ўзбекистон давлатлари ҳамкорлик учрашуви

05.06.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг 1 июнь куни Эрон Ислом Республикасининг Йўл ва шаҳарсозлик вазири Аббос Оҳундий бошчилигидаги делегация Бухорога ташриф буюрди. Турли хил масалалар, шу жумладан, йўл транспорти, айниқса, темир йўл соҳасини яхшилаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, нефть-газ саноатида бир қанча қулайликлар яратиш, Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига ўз фуқароларини саёҳатга жўнатиш борасида бир қанча масалалар кўриб чиқилди.

Туризм соҳасида кадрлар етарлими?

04.05.2018ТуризмМанба: ЎзА

Бугунги кунда туризм дунёда энг илғор ва сердаромад соҳалардан бирига айланди. БМТ маълумотига кўра, дунёда 200 миллионга яқин киши ушбу соҳада меҳнат қилади, жаҳон иқтисодиётида халқаро туризмдан тушаётган даромад 1 триллион АҚШ долларидан кўпроқни ташкил қилмоқда, дунё бўйича сайёҳлар сони йилига 4-5 фоиз кўпайиб, ҳар йили бошқа давлатларга саёҳат қилувчилар сони 1 миллиарддан ошмоқда.

Австралия давлати сайёҳлари бугун Бухорода

30.04.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Австралиянинг Сидней шаҳридан Бухоро шаҳри бўйлаб оиласи билан саёҳат қилиш ниятида ташриф буюрган жаноб Эдгар малакали гид-йўлбошчи ҳамроҳлигида Бухоро шаҳрининг чекка обидалари “Чашмаи Аюб” ва ’" Исмоил Самоний” мақбараларидан бошлаб, "Арк" қўрғони музейи, "Зиндон" обидаси ҳамда "Пойи Калон" ва "Лаби Ҳовуз" мажмуалари, уч савдо тоқлари каби тарихий обидалар билан танишиб, керакли маълумот ва таассуротларга эга бўлишди.

Тожикистон билан янги шартномалар

30.04.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

27 апрель куни Тожикистоннинг сайёҳлик компанияларидан иборат делегация Фарғона вилоятига ташриф буюришди. Ташриф доирасида туризм соҳасининг хорижий вакиллари минтақанинг сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишдилар. Хусусан, Қўқоннинг тарихий обидалари, жумладан, Худоёрхон саройи ва Жомий масжиди, Марғилоннинг Пир Сиддиқ мажмуаси, Саид Аҳмадхўжа мадрасаси, ”Ёдгорлик” ипак фабрикаси ва Риштондаги Саид Аҳмедовнинг кулолчилик устахонаси билан танишдилар.

Вобкент туманидан Самарқандга саёҳат

27.04.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ички туризм йўналишида Бухоро аҳолисининг Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиши давом этмоқда.

Япония делегацияси кўҳна Кешда

27.04.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон дунё туризмида катта салоҳиятга эга мамлакат. Кўп асрлик тарихий, дунё сивилизацияларни ўзида мужассамлаштирган, ЮНEСКО тасарруфидаги нодир архитектура ёдгорликларига эга кўҳна шаҳарлари, Буюк Ипак Йўли чорраҳасида –қулай ҳудудда жойлашганлиги, эко ва этник ранг-баранглик хорижий сайёҳларни юртимизга бўлган қизиқишини ортишига туртки бўляпти.

Туркия Сайёҳлик вазирлиги ўзбекистонлик журналистларга юксак эҳтиром кўрсатганди

26.04.2018ТуризмМанба: ЎзА

Туркиядаги Эскишаҳар 2013 йилда “Турк дунёси маданият пойтахти”, дея эълон қилинган эди. Шу муносабат билан ўша йили туркий халқларнинг янги йили ҳисобланмиш – Наврўз кунлари бу шаҳарда расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди. Шу мақсадда Туркия Сайёҳлик вазирлиги бир гуруҳ журналистларни шаҳарга таклиф қилди. 11та давлатдан келган 28 нафар журналист орасида Ўзбекистон вакиллари ҳам бор эди. 

Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумида имзоланган меморандум ва шартномалар

26.04.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2018 йил 21-22 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумида икки давлат ўртасида қатор меморандум ва шартномалар имзоланди.

Инновацион ғоялар туризм ривожига хизмат қилади

25.04.2018ТуризмМанба: ЎзА

Мамлакатимизда туризмни ривожлантиришда инновацион ғояларнинг ўрни беқиёс. 

Қашқадарё вилояти Туркиялик тадбиркорлар нигоҳида

25.04.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг 3-8 апрель кунлари ҳудудларни инвестицион ва туристик салоҳиятини кўрсатиш, сайёҳлик даражасини ошириш мақсадида турк инвесторларини жалб этиш, жаҳон талабларига мос меҳмонхона ва қатор сайёҳларга маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилишини амалга ошириш ишлари юзасидан Ўзбекистон делегацияси Туркияга ташриф буюрган эди.