Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Арабистонлик сайёҳ расмий доира вакиллари билан учрашди

03.08.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Саудия Арабистонидан навқирон Хива шаҳрига ташриф буюриб, ўзбек халқи унинг маданияти ҳақида араб тилида ўз асарини ёзиб, уни ўзбек тилида чоп этиш таклифини билдирган Жаноб Алдарази ҳақида хабар берган эдик.

Туризм соҳасидаги ривожидаги амалий ишлар баёнидан

01.08.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 мартдаги «Йўл бўйи ва туризм инфратузилмаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 51-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Хоразм вилоятига ташриф буюраётган меҳмонлар ва сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга кўрсатилаётган сервис хизматлари сифатини янада яхшилаш мақсадида Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ шакллантирилди ва Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан масъул этиб тайинланган М. Хаитова бошчилигида белгиланган ҳудудлар бўйлаб бориб ўрганилди.

Аграр соҳа ривожи йўлида яна бир қадам

30.07.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг 25 июль куни Хитойнинг Хэнань провинцияси Ташқи ишлар вазири Гуо Жун-Фенг бошчилигидаги делегация Бухорода бўлди.

Самарқанд чет эллик инвесторлар эътиборида

23.07.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг 20 июль куни Бирлашган Араб Амирликларининг “Atlantis Holiday”​ туристик корхонаси асосчилари Самарқандга ташриф буюрдилар. Меҳмонларни Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Мунис Восеев ҳамда Туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари кутиб олишди.

Самарқанд шаҳрида тўрт юлдузли меҳмонхона пайдо бўлиши мумкин

19.07.2018ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Германиянинг “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси таъсисчилари билан учрашув ўтказди.

Тадбиркорлик субъектлари диққатига!

18.07.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида»ги 398-сонли қарори мазмун ва моҳиятини тадбиркорлик субъектлари билан профилактика тадбирларини ўтказиш орқали тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жорий йилнинг 23 - 31 июль кунлари барча ҳудудларда видео-конференция ташкил этиш орқали семинарлар ўтказилиши кўзда тутилган (график илова қилинади).

Меҳмонхоналар сони яна биттага кўпаймоқда

18.07.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Шу йилнинг 16 июль куни Ҳиндистоннинг “Metric Ventures”​ МЧЖ таъсисчи-директори Рашми Ранжан билан Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев ўртасида тўрт юлдузли меҳмонхона қурилиши учун ер ажратилиши масаласида учрашув бўлиб ўтди. 

Ҳиндистонлик инвестор Бухорода тўрт юлдузли меҳмонхона қуради

17.07.2018ТуризмМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 16 июль куни вилоят ҳокимлигида ўтган ООО "METRIC VENTURES​" компанияси таъсисчи директори Рашми Ранжан ва вилоят ҳокими ўртасида ўтказилган музокаралар якунида томонлар Бухоро шаҳрида меҳмонхона қуриш борасида келишувга эришди.

Янги ғоялар - янги имкониятлар калитидир

17.07.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда “FLYMONDOTUR”​ МЧЖ сайёҳлик агентлиги билан ҳамкорликда шу йилнинг 13 июль куни Бухоро шаҳрининг “Buxara Grand”​ меҳмонхонасида Тошкентнинг Анжела Мақсудова бошчилигидаги ҳамкор туроператорлар билан биргаликда круиз саёҳати ҳақида тақдимот намойиш этилди. Ушбу тақдимотда Бухорода фаолият юритадиган “Arsham”​ МЧЖ, “Sacvoyage”​ МЧЖ, “Buxara Intur”​ МЧЖ, “Logotur Service”​ МЧЖ, “Buxoroturist”​ МЧЖ, “East Line Tour”​ МЧЖ сайёҳлик агентликлари иштирок этди.