Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги жамоасининг Самарқандга сафари

2018-06-26 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини қўллаб-қувватлаш, қолаверса, жамоавий руҳни кучайтириш, мазмунли ва маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида якшанба куни Адлия вазирлиги ходимларининг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.

“Афросиёб” поездида йўлга чиққан саёҳатчилар Самарқанд заминига қадам босишлари билан, аввало, Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилдилар. У ерда Қуръон тиловат қилиб, аждодлар руҳи олдидаги бурч адо этилгач, Ҳазрати Ҳизр мажмуасига йўл олинди. Мажмуани зиёрат қилиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов руҳи-покига Қуръон оятларидан тиловат қилинди, у кишининг хайрли ишлари эсга олинди ва ҳақларига дуолар айтилди.

Шундан сўнг шаҳардаги бошқа меъморий обидаларга навбат етди. Кўплаб ривоятлар, тарихий маълумотлар, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналар билан танишув саёҳатчиларга бир олам таассурот, келажакдаги ишларига рағбат ва ижобий қувват берди. Сафар жараёнида қатор янги ғоялар туғилгани, лойиҳалар муҳокама қилингани ва таклифлар берилгани ҳам бунинг яққол далили.

Хулоса шу бўлдики, кўпроқ саёҳат қилиш, оммавий сафарларга чиқиш керак экан. Бу нафақат ички туризмни ривожлантиради, балки ҳар қандай жамоага тоза ҳаво олиб киради, ички муҳитни яхшилайди, иш самарадорлигини оширади. Кечаги сафар – бунинг исботи.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться