Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЮНEСКО аъзолари янги лойиҳа билан Бухорода
2018-06-19 | Туризм
Бухоро жуда кўплаб тарихий ёдгорликларга бой қадимий шаҳар ҳисобланади. Унинг буюк тарихи бир неча мингйилликларга бориб тақалади. Қолаверса, «Буюк Ипак йўли» чорраҳасида жойлашганлиги ҳам Бухоронинг маданий меросини бойитиб борган. Бухорода ҳар бир сулола, хонлик, амирлик ҳукмронлиги даврида тахт эгалари кўплаб юртлардан усталарни чақирган ҳолда меъморий ёдгорлик қурилишига катта эътибор қаратишган.
Шу йилнинг 18-июнь куни Бухоройи шарифга ЮНEСКО ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Дендев Бадарч ҳамда Бухоро шаҳар ҳокими К.Ж.Камолов билан учрашуви бўлиб ўтди. Делегация аъзоларининг ташрифидан мақсад шаҳримизда «Маданий мерос» субъектлари рўйхатига киритилган қадимий меъморий ёдгорликларнинг ҳолатини янгилаш ҳамда қурилиши белгиланган янги лойиҳа билан танишиб, уни амалга тадбиқ этишдир.
Биламизки, Бухоронинг тарихий ёдгорликлари 1993-йилда ЮНEСКО рўйхатига киритилган. Бугунги кунда ҳам вилоятимиздаги барча меъморий ёдгорликлар ушбу ташкилот муҳофазасига олинган. Мана шу ёдгорликлар Бухоронинг қадим тарихидан сўзлаши билан бир қаторда, ўзига чет эл сайёҳларини ҳам жалб қила олади. Делегация аъзолари илгари сурган фикрлардан яна бири бу – ташриф буюрадиган сайёҳлар оқимини тартибга солиш, уларнинг хавфсиз келиб-кетишини таъминлаш ҳамда сайёҳлар сонини оширишдан иборат.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги