Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

BBC​ билан яқин ҳамкорлик ўрнатилмоқда

2018-06-26 | Туризм

Жорий йилнинг 25 май куни Бухорога BBC​ телеканалининг Евроосиё минтақалари бўйича вакили С.Становкин ташриф буюрди. Бухоро вилоят ҳокимлиги биносида меҳмонларни Вилоят ҳокимининг Туризм масалалари бўйича ўринбосари Б.З.Шахриёров кутиб олди.

“Hearts of Uzbekistan​” медиа-дастури орқали Ўзбекистоннинг қадимийлиги, урф-одатлари ва анъаналари акс этган, турли хил мавзуларга йўналтирилган видеороликлар суратга олиш, уларни дунё бўйлаб барча каналлар орқали намойиш этиш, бу борада BBC​ ташкилоти томонидан барча турдаги ёрдамларни кўрсатиш ҳамда бу ишлар орқали туризм соҳаси ривожига ҳам ҳисса қўшиш, чет эл саёҳатчиларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини орттириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини баён этишди. Қолаверса, BBC​ билан ҳамкорликни йўлга қўйган, ўз имиджини яратишга муваффақ бўлган Қозоғистон ва Озарбайжон каби бир қанча давлатлар билан ҳамкорликдаги лойиҳалар амалга оширилаётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Биламизки, BBC​ бутунжаҳон телеканали дунёдаги бир неча йирик компаниялар қаторида бўлиб, ўз дастурларини бир вақтда дунёнинг бир неча тилларида телевидение ва матбуот, радио, интернет сайтлари орқали бериб боради ҳамда барча мамлакатлар бўйлаб 250 дан ортиқ корреспондентларига эга. Ушбу лойиҳага ҳам BBC​ корпорациясининг махсус тайёрланган ходимларини, бундан ташқари, халқаро тоифадаги журналист ҳамда ПР вакилларини жалб этишни мақсад қилган.
BBC​ вакили Становкин томонидан тақдим этилган қисқа видеороликлар томоша қилингач, Мухлиса Азизова муаллифлиги асосида Бухоро тўғрисидаги “Welcome to Bukhara​” видеоролиги ҳақида меҳмонларга айтиб ўтилди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар Бухоронинг қадимий обидаларини бағрига олган шаҳримизнинг «Эски шаҳар» қисмидаги тарихий ёдгорликлар бўйлаб саёҳат қилишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться