Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм фаолиятини лицензиялаш тартибига ўзгартириш киритилди

2018-06-25 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5409-сонли Фармони ҳамда 2018 йил 11 апрелдаги «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3662-сонли Қарорига мувофиқ 2018 йил 1 июндан бошлаб:

- туризм фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва Туризмни ривожлантириш департаментлари томонидан амалга оширилиши;

- туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг топширилиши Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться