Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитойдан Ўзбекистонга чартер рейслар йўлга қўйилиш арафасида
2018-06-12 | Туризм
Хитой билан ҳамкорлик учун йўл харитаси доирасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун учрашув ташкиллаштирилди. Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Хитой туроператорлари Diplomatik VIP ва Travel Service саёҳат агентлиги билан биргаликда шу йилнинг август ойи охирида Chuntsin, Loan, Sian шаҳарларида тўғридан-тўғри ва чартер рейслар ташкиллаштиришга тайёр эканликларини билдиришди.
Хитой туроператорлари 25 майдан 11 июнгача Ўзбекистонда бўлишди ва инфотур доирасида мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишишди. Ушбу гуруҳ ичида 18та туроператор ва 4та фотограф қатнашди ва гуруҳдагилар асосан мамлакатда фото турлар ташкил этиш имкониятларини ривожлантиришга эътибор қаратишди.
Ўзбекистонда ташрифи чоғида меҳмонлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида бўлишди ва меҳмонхона инфратузилмаси, маданий ва тарихий мероси билан яқиндан танишдилар.
Гуруҳ қатнашчилари объектларда Хитой ёзувида ёзилган маълумотларни ҳам кўриш истагини билдиришди, шунингдек, Хитой таомлари мавжуда меню нафақат Тошкент ресторанларида, балки бошқа шаҳарларда ҳам машҳур бўлиши мумкин эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги