Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Электрон кириш визаларини тақдим этиш тизими ишга тушди

2018-07-10 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида“ги № ПФ-5326 сон фармони асосида, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб интернет тармоғининг https://e-visa.gov.uz манзилида электрон кириш визаларини тақдим этишга мўлжалланган тизим синов режимида ишга туширилди.

Мазкур тизимни ишга туширишдан кўзланган бош мақсад мамлакатимизга кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишдан иборат. Натижада, унинг ёрдамида юртимизга ташриф буюриш истагида бўлганлар онлайн усулда сўровномаларни тўлдириб, ҳужжатларни тақдим этиб, визани қўлга киритишлари мумкин. Бу жараёнларда улардан Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик корпус ваколатхоналари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармаларига бориш талаб қилинмайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться