Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Қозоғистоннинг ёш туристлари юртимизда

23.03.2018ТуризмМанба: ЎзА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ҳузуридаги ёшлар туризми агентлиги томонидан ташкил этилган лойиҳа доирасида Қозоғистондан келган 18 ёш турист юртимизнинг диққатга сазовор жойларида бўлди. Иқтидорли, ташаббускор, изланувчан ёшлардан ташкил топган ушбу гуруҳ саёҳат давомида жонажон Ватанимиз тарихи, мамлакатимиз ёшлари, уларнинг ютуқларига қизиқиши маълум бўлди. 

Индонезиянинг бош имом хатиби – Ўзбекистон туризм элчиси

23.03.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан юртимизнинг туризм салоҳиятини юксалтириш, ҳусусан, зиёрат туризмини янада ривожлантириш, бу борада ҳалқаро тажрибалар билан яқиндан танишиш мақсадида бир қатор туристик компаниялар вакиллари, Ислом цивилизацияси маркази мутахассислари, «Дунё бўйлаб» телеканали ижодкорлари билан биргаликда Индонезия Жакарта шаҳрида қатор соҳа мутаҳассислари билан учрашувлар ўтказишди.

Бухоро бўйлаб саёҳат

23.03.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Наврўз байрами кунларида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппарати ва униннг «Ўзгидромет», «Давсувхўжаликназорат» Давлат инспекцияси таркибий тузилмалари билан 20-22 март кунлари «Ватанимиз тарихини ўрганамиз» шиори остида Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига экскурсия уюштирди. Сафарнинг иккинчи куни ходимлар Бухоро шаҳрига ташриф буюришди.

Ички туризмни ривожлантириш йўлида: андижонлик сайёхларнинг Хоразмга ташрифи

17.03.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги ПҚ-3514-сонли қарорида белгилаб берилган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб ички туризмни ривожлантириш мақсадида туристик ташкилотлар, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда республикамиз вилоятларидан маҳаллий сайёҳлар учун турлар ташкил қилинмоқда.

Сингапурлик блогерлар Ўзбекистонни реклама қилади

15.03.2018ТуризмМанба: ЎзА

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Сингапурнинг “Changi” аэропорти билан ҳамкорликда мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида “Halalfoodblog.com” вакилларини Ўзбекистонга таклиф қилди.

Хорижлик дам олувчилар сони 35 фоизга ошди

12.03.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Санатор-курортлар бошқармасига қарашли «Умид гулшани санаторийси» МЧЖда бош­қарма ҳамда касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларининг раҳбар ва мутасадди вакиллари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.

​Лондонда сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилди​

12.03.2018ТуризмМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида икки мамлакат сайёҳлик операторлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон жаҳоннинг энг йирик сайёҳлик кўргазмасида

09.03.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

7 март куни Берлинда (ITB Berlin​) халқаро сайёҳлик кўргазмаси бошланди, унда дунёнинг барча давлатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳам иштирок этмоқда.

Ўзбекистон ва Германия туроператорлари ҳамкорлиги йўлга қўйилди

09.03.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

6 март куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Шарахметов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Берлинга (Германия) ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси кўмаги билан немис сайёҳлик компаниялари ўртасида B2B форматида бизнес учрашувлар ташкил этилди.

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Берлинда намойиш этилмоқда

07.03.2018ТуризмМанба: Uzbekistan Airways

Бугун Германия пойтахти Берлин шаҳрида “ITB Berlin – 2018” халқаро туризм кўргазмаси ўз ишини бошлади. Ушбу кўргазма энг йирик халқаро сайёҳлик анжуманларидан бири бўлиб, жорий йил унда 185 мамлакатдан ўн мингдан зиёд фирма ва компания вакиллари иштирок этмоқда.

Жойлаштириш воситаларини таснифлаш тизими бўйича янги давлат стандарти қабул қилинди

07.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг "Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан Oʻz DSt ​ 3296:2018 "Туризм хизматлари. Меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситалари. Таснифлаш тизими» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти ишлаб чиқилди.