Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Урганч халқаро аэропорти «МДҲ давлатлари ичида энг яхши аэропорт» деб топилди

2018-06-19 | Туризм

Аэропорт 2017 йилдаги фаолияти натижалари бўйича «Аэропорт ривожига қўшган катта ҳиссаси учун» номинациясида ғолибликни қўлга киритиб, яна бир бор «МДҲ давлатларида энг яхши аэропорт» танловининг лауреатига айланди.

«Аэропорт» ФА уюшмаси томонидан ҳар йили ташкил этиладиган мазкур нуфузли танловда Урганч шаҳри аэропорти 2012 йилдан буён иштирок этиб, ўтган давр давомида қатор йўналишларда тенгсиз деб топилган. Хусусан, 2012-2014 йилларда «Ишлаб чиқариш ривожига қўшган катта ҳиссаси учун», 2015 йилда «МДҲ давлатларида энг яхши аэропорт», 2016 йилда «Шиддат билан ривожланаётган аэропорт» ва «Туризм ривожига қўшган катта ҳиссаси учун» каби соҳаларда лауреат бўлган.

Ҳозирги кунда ушбу аэропорт «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг замонавий самолётларида Париж, Милан, Рим ва дунёнинг бошқа йирик шаҳарларидан кўҳна ва навқирон Урганч шаҳрига амалга оширилаётган тўғридан-тўғри рейслар орқали жаҳоннинг кўплаб нуқталаридан сайёҳларни қабул қилмоқда. Урганч ҳаво бандаргоҳи малакали ходимлари юқори даражадаги хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида барча сай-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқдалар. Бу эса Хоразм вилоятига хорижлик сайёҳларни кенгроқ жалб қилишда ва уларда юртимиз ҳақида яхши таассуротлар уйғотишда ўз натижаларини бермоқда ва вилоятга ташриф буюраётган сайёҳлар сони ортишига сабаб бўлмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться