Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Марғилонда ҳунармандлар билан учрашди
2018-06-14 | Туризм
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров 13 июнь куни Марғилон шаҳридаги «Аҳмад Хўжа» мадрасасида ҳунармандлар билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун Марғилоннинг маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Йиғилишда, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, ҳунармандларнинг ажойиб иши учун миннатдорлик билдирди, шунингдек, Фарғона водийсида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўлидаги ҳукумат режалари ҳақида сўзлаб берди. Ҳунармандлар кредитлар ва ҳукумат билан ўзаро ҳамкорлик ҳақида саволлар билан мурожаат қилишди. Йиғилиш охирида Бахтиёр Умаров ҳунармандларни келаётган муқаддас байрам билан табриклади ва барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги