Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Хавфсиз туризм – сайёҳлик ривожида муҳим омилдир

08.10.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

3-5 октябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида “Ипак йўлида туризм” XXIV Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди. Мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини кенг намойиш қилиш, чет эллик сайёҳларни юртимизга жалб қилиш мақсадида ўтказилган мазкур ярмарка ғоят самарали, таассуротларга бойлиги билан алоҳида ажралиб турди.

Туризм ярмаркасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда

04.10.2018ТуризмМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида 3 октябрь куни “Ипак йўлида туризм“ 24-Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси очилди. 

Тадбиркорлик субъектларига мурожаатнома

29.08.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5409-сонли Фармонига мувофиқ, тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2018 йил 1 июндан туризм фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензияларни бериш Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан унинг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилган.

Давлат статистика қўмитаси томонидан туристларнинг ўртача харажатларини қайта кўриб чиқиш учун танланма сўровномалар ўтказилди

08.08.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда, республика бўйича туризм хизматлари экспортининг асосини ташкил қилувчи ўртача битта турист харажатларини қайта кўриб чиқиш учун 2018 йилнинг 4-30 июнь кунлари «Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти»да, Тошкент марказий темир йўл вокзалида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг асосий чегара божхона постларида танланма кузатувлари ташкил этилди.