Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухорода гастрономик туризмни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда

2018-06-14 | Туризм

Сўнгги вақтларда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган эътибор жудаям юқорилаб бормоқда. Айниқса, ички туризмни ривожлантириш, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун хавфсиз туризм ташкил қилинганлиги, ҳар бир туристик ҳудудларда саёҳатчилар учун қулай шароитларнинг яратилаётганлиги ва соҳа ичидаги кўплаб ислоҳотлар фикримиз исботи бўла олади.

Жорий йилнинг 12-июнь куни эса Бухорода гастроном туризмни ривожлантириш борасида семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинардан кўзланган мақсад Бухоро вилоятида гастроном туризмни йўлга қўйиш, «Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси» таркибида Бухорода «Ошпазлар уюшмаси»ни ташкил этиш, шаҳардаги ресторан, кафе, ҳамда чет эл саёҳатчиларига хизмат кўрсатадиган овқатланиш масканларида мусулмон давлатлар фуқаролари учун «Ҳалол» системасини йўлга қўйиш ва сентябр ойигача Бухоронинг гастрономик харитасини ишлаб чиқиш каби масалалар кўриб чиқилди. Бу борада «Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси» менежери Абдураҳимова Саимахон ўз таклифлари билан семинар қатнашчиларини таништириб ўтдилар.

Семинарда Бухородаги бир қанча овқатланиш масканлари, кафе ва ресторанлар директор ҳамда менежерлари иштирок этишди. Ва ассоциация вакилига ўзларини қизиқтирган турли саволлар билан мурожаат қилишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться