Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон туристик бренди Сеулда намойиш этилди
2018-06-19 | Туризм
"Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ва хусусий сайёҳлик компаниялари вакиллари билан биргаликда жорий йилнинг 14-17 июнь кунлари Сеул шаҳрида бўлиб ўтган KOFTA 2018 халқаро сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси Давлат туризм қўмитасининг делегацияси иштирок этди.
Мамлакатнинг туризм салоҳиятини намоён этадиган ранг-баранг ва ёрқин қиёфаси меҳмонларнинг эътиборини тортди. Таъкидлаш жоизки, стендга ушбу кўргазманинг ташкилотчиси “Kotfa Co Ltd” компанияси бошлиғи ташриф буюрди. Кореяда ўтказилган Жаҳон туризм ярмаркаси (KOFTA) ўзининг 33 йиллик тарихи билан Корея Республикасида бўлиб ўтадиган энг йирик халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб, унда 70та мамлакат ўз туристик ресурслари ва маданиятини намойиш этиб иштирок этмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги