Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Индонезия: Зиёрат туризми йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари фаоллашади

2020-08-03 | Туризм

Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчиси У. Рўзиқулов Индонезия парламенти Вакиллар палатасининг фуқаролар фаровонлиги масалалари бўйича спикер ўринбосари Муҳаимин Искандар билан учрашди. 

Учрашувда томонлар Ўзбекистон билан Индонезия ўртасидаги анъанавий дўстона алоқалар, шунингдек, миллий ва халқаро миқёсда ўзаро сиёсий англашув ва қўллаб қувватлашга алоҳида эътибор қаратишди. Савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантириш учун катта салоҳият борлиги қайд этилди.

М. Искандар Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига алоҳида тўхталиб, бутун дунё, шу жумладан, мусулмонлар диёримизга катта қизиқиш билдиришини таъкидлади.

Спикер ўринбосарининг сўзларига кўра, индонезияликлар  Ўзбекистоннинг Ислом меросига катта ҳурмат ва қизиқиш билан қарашади. Шу сабабдан томонлар "зиёрат туризми" йўналишидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олишди.

Учрашувда шунингдек " Uzbekistan Airways" АЖнинг Индонезиядаги вакили А. Ходжаев иштирок этиб, Индонезиянинг «Умра+» дастури бўйича Жакарта-Тошкент-Жакарта йўналишида тўғридан-тўғри авиарейс ва индонезиялик зиёратчиларни транзит ташиш ҳамда авиакомпаниянинг йўловчи ва юк ташишга оид имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида вице-спикер парламент делегацияси таркибида Ўзбекистонга илк бор ташриф режаси ҳақида тўхталиб ўтди. Томонлар Ўзбекистонга мунтазам авиақатновлар қайта тикланганидан сўнг ташриф муддатларини ишлаб чиқишга келишишди.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться