Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея сайёҳлик агентликлари уюшмаси билан ҳамкорлик ўрнатилди

2020-07-09 | Туризм

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси икки мамлакат ўртасида сайёҳлар алмашинувини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Жанубий Корея Сайёҳлик агентликлари уюшмаси (КАТА) вакиллари ўртасида видеоконференция ташкил этилди.

Тадбирда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Аъзамов, КАТА раиси Чанг Хи Ох, уюшманинг масъул ходимлари, шунингдек Кореянинг “Hana Tour” ва “Modetour” каби етакчи туроператорлари вакиллари иштирок этишди.

КАТА раиси Чанг Хи Оҳ коронавируснинг салбий асоратларини бартараф этишда биргаликда ҳаракат қилиш муҳимлигини таъкидлар экан, Корея сайёҳлик компанияларининг икки мамлакат ўртасида сайёҳлик алмашинувини тиклаш учун Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, жумладан Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 19 июндаги «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4755-сонли қарори ижросини таъминлаш доирасида мамлакатимизда туризм соҳасини тиклаш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳамда “Uzbekistan. Safe travel Guaranteed” («Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат КАФОЛАТЛАНГАН») санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизимини юқори баҳолашди.

Тадбир давомида кореялик сайёҳлар орасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида хавфсиз туризм тизимини жорий этиш ҳамда реклама-маркетинг фаолиятини жадаллаштириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. Музокаралар якунига кўра, туризм соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилувчи икки томонлама шартномани имзолаш масаласини кўриб чиқишга доир келишувга эришилди.

Маълумот учун: 1991 йилда ташкил топган КАТА уюшмаси туризм соҳасида фаолият юритадиган 2 мингдан ортиқ корейс компанияларининг манфаатларини ифода этади. Ассотциация таркибига вазирликлар, маҳаллий ҳокимиятлар вакиллари ва Корея Республикасининг етакчи авиакомпаниялари, шу жумладан, «Korean Air» ва «Asiana Airlines» авиакомпаниялари, шунингдек, хорижий сайёҳлик ташкилотлари филиалларининг махсус аъзолари киради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться