Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги замонавий "Silk Road Family Resort" дам олиш маскани очилмоқда

2020-08-14 | Туризм

16 август куни бухоролик фаол тадбикорлар томонидан Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ҳудудида жойлашган Тўдакўл сув омборини энг сўнгги замон талабларига мос равишда соҳил дам олиш масканига айлантирилган "Silk Road Family Resort" сайёҳлик пляж зонасининг расмий очилиш маросими ўтказилади. Очилиш маросими Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро вилоят департаменти ҳамда Навоий вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов яқинда Бухоро вилоятига ташрифи давомида маҳаллий мутасаддилар иштирокида қатор сайёҳлик объектлари сингари мазкур дам олиш масканида ҳам бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишган ва зарур тавсияларни берган эди.

Жаҳон талабларига жавоб берувчи ушбу дам олиш маскани лойиҳасига кўра, олиб борилган қурилиш жараёнлари якунида соҳил бўйида барпо этилаётган пляж дам олиш соғломлаштириш маскани ва аквапаркнинг умумий қиймати 6 млн долларни ташкил этади.

Шунингдек, ушбу сайёҳлик объекти пляж, бассейн, аквапарк, кичик  «Disneyland», 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, дам олиш тапчанлари, ресторан, ёзги терасса, SPA-салон, табиат қўйнидаги ўйингоҳ, тиббиёт бурчаги, соғломлаштириш маскани, спорт майдони, автотураргоҳ ва махсус сув транспортлари каби турли қўшимча хизматларни ҳам ўз ичига олади. Очиқ осмон остида ўтказиладиган бир-биридан қизиқарли концерт ва шоу дастурлари меҳмонларнинг мароқли дам олиши учун хизмат қилади. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться