Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳмонхона бизнесини ривожлантиришда БААнинг етакчи мутахассислари кўмак беради

2020-06-20 | Туризм

Меҳмонхона соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётнинг энг тезкор ва муваффақиятли ривожланаётган соҳаларидан бири бўлиб, йилига 15-20 фоизга ўсиб бормоқда.

Бироқ коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб бу бизнес ҳозирча тўлиқ тиклангани йўқ. Шундай бўлса-да, айнан шу инқироз меҳмонхона бизнесида мавжуд бўлган асосий камчиликларни кўрсатиб, Ўзбекистонда ушбу соҳанинг ривожланиш йўлларини аниқлашга ёрдам берди.

Ҳар қандай инқироз тезкор чораларни талаб қилади ва улардан бири соҳадаги хорижлик экспертлар билан ҳамкорликни кучайтиришдир. 2020 йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожланитириш давлат қўмитаси, Отельерлар уюшмаси ва “ATECA” холдинги (БAA) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда меҳмонхоналар ва жойлаштириш воситаларини ривожлантириш, улардаги хизматлар сифати ва бошқарув стандартларини яхшилашга доир қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Холдинг раиси Мишель Ноблетниг кўп йиллик тажрибаси ва унинг жамоасидаги “ATECA” мутахассислари малакасини инобатга олган ҳолда, уч томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди. Улар қуйидагилардан иборат: - жойлаштириш воситаларининг замонавий бошқариш технологиялари ва интеграллашган тизимларини жорий қилиш; - халқаро стандартларга мувофиқ меҳмонхоналарнинг таснифлаш тизими ва техник хусусиятларини такомиллаштиришни жорий қилиш (шу жумладан лойиҳалаштириш босқичида); - Ўзбекистоннинг меҳмонхона секторидаги инвестиция имкониятлари ва салоҳиятни чет элда тарғиб қилиш, мамлакатга халқаро меҳмонхона тармоқларини жалб қилиш; - меҳмонхона ва жойлаштириш воситалари соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича тренинг ва тадбирларни ташкил қилиш; - соҳанинг рақамли трансформациясинин қўллаб-қувватлайдиган инновацион технологик ечимларни жалб қилиш.

Дунёда иқтисодиётнинг глобал рақамлаштирилиши меҳмондўстлик сиёсатини янги асосларини яратди. БАА мутахассислари билан ҳамқорликда Ўзбекистонда меҳмонхона бизнеси рақамлаштиришнинг янги босқичига кўтарилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, пандемидядан кейин туризм соҳасининг янги воқелиги ва сайёҳларни жойлаштиришга бўлган янги талабларга мослашув жараёнида Ўзбекистондаги меҳмонхона бизнеси ва бошқа жойлаштириш воситаларига консультатив ёрдам бериш томонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири бўлади.

Малумот учун: Мишель Ноблет таниқли мутахассис бўлиб, кўп йиллар давомида “Le Meridien Hotels & Resorts” тармоғини ривожлантиришга масъул бўлган. 2003-2013 йиллар давомида Яқин Шарқ ва Шимолий Африка (MENA) минтақасида 53 меҳмонхонадан иборат тармоқни бошқарган “HMH - Hospitality Management Holding” холдинги (Дубай) бош директори ва таъсисчи-ҳамкори сифатида фаолият юритган.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться