Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғона вилоятида туризм қишлоқлари ва маҳаллаларини яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда

2020-07-07 | Туризм

Фарғона вилоятининг туризм салоҳиятига эга бўлган масканларига "Туризм қишлоғи" ва "Туризм маҳалласи" мақомларини бериш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси, вилоятнинг шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Риштон туманининг “Чинигарон” ва “Мискин” маҳаллалари, Олтиариқ туманининг “Қизилтепа” қишлоғи, Фарғона туманининг “Саткак”, “Аввал” ва “Водил” қишлоқлари ҳамда Марғилон шаҳрининг “Ёрқин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудлари ўрганилди. Шуни таъкидлаш жоизки, юқорида қайд этилган ҳудудларнинг ҳар бирида ўзига хос афзалликлари ва ўзига жалб этадиган туризм салоҳияти мавжуд.

Жумладан, Риштон тумани ўзининг кулолчилик санъати билан хорижий ва маҳаллий сайёҳларни ўзига чорласа, “Саткак”, “Аввал”, “Водил” каби қишлоқлар сўлим баҳаво табиати ва зиёратгоҳлари билан, “Қизилтепа” қишлоғи тиббиёт туризми салоҳияти ва узумзорлари билан ташриф буюурувчиларни жалб этади.

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги "Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 631-сонли қарорини амалда бажариш, аҳоли бандлигини таъминлаш, қишлоқ жойларда кичик тадбиркорликни ривожлантириш доирасида муайян ҳудудларнинг маҳаллий аҳолиси ўртасида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш тартиби бўйича тушунтириш ишлари ва кенг тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

Шу билан бирга, алоҳида эътибор қилиш лозимки, истиқболда мазкур қишлоқ ва маҳаллаларда "Туризм қишлоқлари" ва "Туризм маҳаллалари"ни ташкил этилиши ва у ерларда оилавий меҳмон уйлари, овқатланиш шаҳобчалари, кулолчилик музейлари, дам олиш масканлари ва санаторийлар яратилиши ҳисобига ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли иш билан бандлиги таъминланади ва вилоятга нафақат маҳаллий сайёҳлар балки хорижий сайёҳлар оқими ошишига сабаб бўлади.

Ўрганиш давомида белгиланган ҳудудлардаги маҳалла фаоллари билан мулоқот ўтказилди ҳамда мавжуд муаммо ва таклифлар атрофлича ўрганилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишининг 42-сонли баёнида белгиланган топшириқ ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться