Ўзбекистоннинг бой тарихи, муқаддас қадамжолари ҳамда яхши ўрганилмаган тарихий обидалар ва маданий объектларини кенг тарғиб этиш, шунингдек ранг-баранг ва янги туристик маршрутларни шаклланишига туртки бериш мақсадида юртимиз фуқаролари орасида “Ўз диёринг кашф эт!” мавзусидаги фотоматериаллар танлови эълон қилинди.
Танловда фуқаролик ҳолатидан, ёшидан, жинсидан қатъий назар, барча профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар, мустақил ижодий жамоалар, журналистлар қатнашиши мумкин. Танлов материалларига қўйиладиган талаблар:
- танловга фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган, тайёрланган фотоматериаллар, Ўзбекистон табиатига тааллуқли, шунингдек янги (ОАВ, интернет веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларида етарлича ёритилмаган), ҳали яхши ўрганилмаган, зарур туристик инфратузилмага эга, сайёҳларни жалб қилиш талабларига мос бўлган муқаддас қадамжолар, тарихий обидалар, маданий объектлар бўйича олинган фотоматериаллар қабул қилинади. фотоматериаллар бошқа танловларга юборилган, ғолиб деб топилган бўлиши мумкин эмас;
- фотоасар рақамли форматда топширилиши керак (сканерланган ишлар қабул қилинмайди);
- рақамли файллар JPG форматида асл ҳажмда тақдим этилади. Тасвир файлида рангларнинг тўғри кўрсатилишини таъминлаш учун иш майдони профилини ўз ичига олгани маъқул;
- фотосурат танловида холис эксперт баҳоси ва ҳакамлар ҳайъати иши учун қатнашчилар ўз исмларини расмда ҳам, расмнинг номида ҳам ёки бошқа қисмларида кўрсатмасликлари керак;
- фотоматериалга ишлов бериш тасвир таркибини бузмаслиги керак. Фотосурат ранг тони, контрасти, экспозицияси, шовқинни камайтириш, кичик тозалаш ишлари, HDR маълумотлари, тиниқликни оширишни ўз ичига олган рақамли тузатишларга рухсат берилади. Фотосурат ҳақиқийлигининг асосий тамойилларига зид келмаслиги ва табиатнинг ҳақиқий тасвирини бузмаслиги керак. Қайта ишланган фотоматериаллар тўғрисидаги маълумотлар фотосурат тавсифида тўлиқ ҳажмда тақдим этилиши ва ҳақиқатнинг намойиш этилишига ҳисса қўшиши керак;
- объектларни, ҳайвонларни ёки уларнинг қисмларини, шунингдек ўсимликлар, одамлар ва бошқаларни қўшиш ёки олиб ташлаш тақиқланади;
- сифатсиз ёки ҳақиқийлигини текшириб бўлмайдиган фотоматериаллар кўриб чиқилмайди ва рад этилади.
Танловга ҳужжат ва фотоматериалларни топшириш тартиби ва муддати:
- иштирокчи фотосурат билан бирга, фотосурат ҳақида алоҳида маълумот (фото суратда акс эттирилган объектни номи, фотоматериал номи, қисқача мазмуни, манзили) ёзиши ҳамда муаллиф паспорт нусхасини илова қилиши лозим;
- танловга зарур ҳужжатлар 2020 йилнинг 15 сентябрь куни соат 18:00 га қадар топширилиш лозим. Ҳужжатларини Telegram мессенжери орқали +998974007533 рақамига юбориш мумкин.
Мукофот: Танлов ғолибларига (14 ҳудуд учун) 2 млн сўмдан, шунингдек, 4 та номинация ғолиблари учун 2 млн сўмдан, жами 36 млн сўм пул мукофотлари ажратилади.
Танловга тақдим этилган ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади.
Танлов ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон География жамияти.
Мазкур танлов Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3509-сонли ва 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3514-сонли қарорлари ижросини таъминлашга доирасида ташкиллаштирилди.
Қўшимча маълумот учун телефон: +998974007533 (Бахтиёр Эгамов)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги