Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг сервис хизмат кўрсатиш ва сотув маркази ишга тушди

2021-07-13 | Иқтисодиёт

Марказнинг очилиш маросимида Хитойнинг XCMG корпорацияси вице президенти Лью Ҳансон ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Ҳуснитдин Хасилов иштирок этди.

– Ҳозирги кунда корхона маҳсулотларига кун сайин талаб ва эҳтиёж ортиб бормоқда, – дейди Хитойнинг XCMG корпорацияси вице президенти Лью Ҳансон. – Шу боис, сотув маркази очиб, сервис хизмати кўрсатишни йўлга қўйишга қарор қилдик. Ўзбекистон ҳукуматига фаолиятимизни қўллаб-қувватлаб, марказ учун ер ажратиб берганлиги учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Жорий йил якунига қадар бундай марказларни Навоий ва Андижон шаҳарларида ҳам ташкил этишни режалаштирганмиз. 

Қайд этиш керакки, 2014 йилда қабул қилинган қарорга кўра иш бошлаган “UzXCMG” қўшма корхонаси барча турдаги гидравлик эксковатор ва бульдозерлар ҳамда турли вазифаларга мўлжалланган қурилиш техникаларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. “UzXCMG” корхонаси ишлаб чиқараётган техника Япониянинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг двигателлари ва гидравлика тизимлари билан жиҳозланган ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради.

«Ўзбекистон темир йўллари» ва Хитойнинг XCMG корпорацияси билан имзоланган келишувга асосан “UzXCMG” корхонаси негизида гидравлик экскаваторларнинг 5 та асосий қисмини маҳаллийлаштириш (рама, поворотная рама, стрела, рукоят, ковш) тадбирлари олиб борилмоқда. Бунда “UzXCMG” корхонаси ва юртимиздаги бошқа саноат корхоналарида маҳаллийлаштириш кўрсаткичини 51 фоиздан ошириш режалаштирилган. 

“UzXCMG” МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти давомида бугунги кунга қадар умумий ҳисобда 1700 донага яқин ҳар хил турдаги мелиоратив, қурилиш ва йўл қурилиш ҳамда махсус техникалар ишлаб чиқарилиб, ўз эгаларига етказиб берилиши таъминланган.

Тадбирда замонавий техникалар ҳамда марказ биноси билан яқиндан танишиш баробарида, хитойлик ҳамкорлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида ҳам ўзаро мулоқот бўлиб ўтди.

Манба: ЎзА

Поделиться