Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қарийб 549 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди

2021-07-05 | Иқтисодиёт

Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини юксалтиришда кон-металлургия саноати ҳамда ушбу соҳанинг экспорт салоҳияти алоҳида аҳамиятга эга.

Маълумки, ушбу йўналишда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг ўрни ва ҳиссаси алоҳида устуворлик касб этади.

Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши белгиланган режа ва мақсадларни бажариш ҳамда экспортдаги улушини янада оширишга замин бўлмоқда. Комбинат томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти бўйича салмоқли натижалар қайд этилди. Жумладан, 2021 йил январь-июнь ойида 47 минг 693 тонна мис маҳсулоти экспорт қилиниб, режа 123 фоизга бажарилган. Ўсиш суръати эса 99,2 фоизга етказилган. Бундан ташқари, 38 минг 999 тонна мис катоди импортёрларга етказилгани ҳолда режа 109,9 фоизга бажарилиб, 86,3 фоизлик ўсиш суръати кузатилган. Шунингдек, мис катанкаси экспортида ҳам юқори кўрсаткич қайд этилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Январь-июнь ҳолатига 6 минг 126 тонна мис катанкаси экспорти амалга оширилган. Белгиланган режа 360,3 фоизга уддаланган ҳолда ўсиш суръати 760,8 фоизни ташкил этган.

Хорижлик истеъмолчиларнинг эътирофини қозонган мис қувурлари экспортида ҳам салмоқли натижалар қайд этилган. Хусусан, ўтган олти ой мобайнида 2 минг 568 тонна мис қувурлари экспорт қилинган. Режа 160,5 фоизга бажарилиб, 122,3 фоизлик ўсиш суръатига эришилган. Жаҳон бозорида талабгир маҳсулот ҳисобланган металл рух экспорти бўйича ҳам режа 124,4 фоизга бажарилган. 33 минг 35 тонна металл рух экспорт қилиниб, 93,7 фоизлик ўсиш суръати қайд этилган. Шунингдек, сульфат кислотаси экспортида ҳам ижобий натижалар қайд этилган. Ушбу маҳсулотдан 47 минг 778 тоннаси хорижий ҳамкорларга юборилиб, режа 391,6 фоизга уддаланган. Башорат кўрсаткичи бўйича ўтган даврда 300 тонна молибден харидорларга етказиб берилиши керак бўлиб, амалда 406 тонна ушбу турдаги маҳсулот экспорт қилинган. Режа 135,4 фоизга бажарилган.

Шунингдек, рений, мис купороси, кадмий, волфрам, палладий кукуни каби маҳсулотлар экспортида ҳам белгиланган натижага эришилган. Ўтган даврда 29 минг 782 тонна қўрғошин концентрати импортёрларга юборилиб, бу йўналишда ўсиш суръати 55,8 фоизни ташкил этмоқда. Ўтган 6 ой давомида 4 минг 572 тонна портландцемент экспорт қилингани ҳолда 167,8 фоиз ўсиш суръати кузатилган. 69 минг 982 тонна цемент экспорти амалга оширилиб, 131,6 фоизлик ўсиш суръатига эришилган.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, комбинат маҳсулотлари Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Aфғонистон каби давлатларга экспорт қилинган.

Комбинатнинг металлургия хомашёси билан таъминлаш ва сотиш бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида 548 миллион 999 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, режа 142 фоизга бажарилган.

Таъкидлаш жоизки, кон-металлургия саноатини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш ва унинг барқарор ишлашини таъминлаш, стратегик аҳамиятга эга бўлган минерал бойликларни ўзлаштириш ишларининг самарали йўлга қўйилгани соҳада бу каби натижаларга эришишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться