Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲга аъзо давлатлар бош прокурорларининг учрашуви бўлиб ўтди

2021-07-09 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълумотига кўра, кеча Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Европа давлатлари прокуратура раҳбарларининг халқаро конференцияси доирасида  Россия томонининг ташаббуси билан МДҲга аъзо давлатлар бош прокурорларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида МДҲ ҳудудида прокуратура органлари ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди, шунингдек, идоралараро алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Унда Россия томонидан МДҲга аъзо давлатлар Бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг масъул котиби лавозимига Россия Федерацияси Бош прокурорининг катта ёрдамчиси В.П. Зиминнинг номзоди таклиф этилди.

Ушбу таклиф МДҲга аъзо давлатлар Бош прокурорлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться