Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

2021-06-28 | Иқтисодиёт

25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекарни қабул қилди.

Суҳбат давомида икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, келгуси ҳафтада Туркия Республикаси вице-Президенти Фуат Октайнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди. Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши ҳамда Ўзбек-Турк бизнес-форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу тадбирлар доирасида икки томонлама ҳужжатларнинг йирик тўпламини имзолаш режалаштирилганлиги ва уларнинг амалда жорий этилиши Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг янада ривожланишига янги туртки бериши таъкидланди.

Қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқишни назарда тутган ҳолда кутилаётган тадбирлар кун тартибини амалий мазмун билан тўлдириш бўйича яқин ҳамкорлик қилишга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться