2021 йилнинг 12 июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Непал Федератив Демократик Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бхарат Раж Подялни қабул қилди.
Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм ва маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг кун тартиби муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шунингдек, бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларни давом эттиришга тайёр эканликларини таькидладилар.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги, хусусан Непал билан савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшимча туртки бермоқда. Непал томони бўлажак конференциякатта аҳамиятга эгалиги ва унинг натижалари икки минтақанинг янада яқинлашишига ҳисса қўшишини алоҳида билдирди. Музокаралар давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги