Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Эрон элчиси билан икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилди
2021-09-24 | Сиёсат
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Эрон элчиси Ҳамид Найрабодий билан учрашув ўтказди
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлиги кун тартибининг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувларни амалга ошириш натижалари муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, ШҲТ доирасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвалини кўриб чиқди. Шунингдек, Афғонистондаги вазият, шунингдек, ушбу мамлакатдаги гуманитар вазият юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги