Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон – Япония бизнес-анжумани бўлиб ўтди
2021-09-23 | Иқтисодиёт
Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов, Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси вакиллари, шунингдек, Нагоя шаҳрининг (Япония) 40 дан ортиқ кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирок этди.
Япония ишбилармонлик доиралари вакилларига Ўзбекистонда бизнес юритиш учун яратилган шароитлар, турли соҳаларга илғор япон технологияларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.
Анжуман доирасида Ўзбекистон тадбиркорларининг бир қатор Япония компаниялари билан икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан, туризмни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан “Smile Tourist”, меҳнат миграцияси соҳасида - “HRS Japan Co, Ltd.” ҳамда Японияга маҳкамлаш буюмлари етказиб беришни ташкил этиш бўйича “Meinan Co., Ltd.” компанияси билан музокаралар ўтказилди.
Тадбир якунида 2022 йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида Япониянинг кичик ва ўрта бизнес субъектлари вакилларининг бевосита иштирокида 2-конференцияни ташкил этишга келишилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги