Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хусусий сектор иштирокида яшил лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати

2021-09-16 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Халқаро молия корпорацияси (ИФC) бошқарувчи директори Махтар Диопнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Молия вазирлигида Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, Молия вазири Тимур Ишметов ва Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев ҳамда бир қатор вазирлик ва идоралар, хусусий сектор ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда хусусий секторни жалб қилишнинг ўрни ва афзалликлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг яшил иқтисодиётга ўтиши ва хусусий секторни иқлимга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш ва иқтисодиётни декарбонизация қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, бошқа мамлакатлар намунасида муваффақиятли амалга оширилган яшил лойиҳаларнинг истиқболлари кўриб чиқилди.

Иқтисодиёти ривожланиб бораётган давлатлар орасида яшил инвестиция бўйича тан олинган лидер сифатида Халқаро молия корпорацияси (ИФC) Ўзбекистон ҳукуматига иқлим ўзгариши лойиҳаларига хусусий инвестицияларни сафарбар этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишда ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Халқаро молия корпорацияси (ИФC) бошқарувчи директори Махтар Диопнинг сўзларига кўра: COVID-19 пандемиясидан кейин иқтисодий тикланишни тезлаштириш режаси борасида Ўзбекистон учун иқлим ўзгаришини юмшатиш лойиҳаларига сармоя киритиш учун кенг имкониятга эга, бу қисқа муддатли фойдали лойиҳа бўлиб қолмай, балки янги иш ўринлари яратишда ва иқтисодий ўсиш учун катта фойда келтиришда узоқ муддатли фойдали инвестиция бўлиши мумкин.
 
Давра суҳбатини қуйидаги ҳавола орқали кўришишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=exXu5qpP-UY

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться