Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

2021-09-21 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги юқори суръати мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва юк ташишлар ҳажми ортиб бормоқда, авиақатновлар тўлиқ тикланди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни янада кўпайтириш муҳим экани таъкидланди.

Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда халқаро ва минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться