Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Нотариал палатасининг Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлиш масалалари хусусида фикр алмашилди

2021-09-24 | Жамият

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Халқаро нотариуслар иттифоқи Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси президенти Ричард Бок бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бошқармасидан маълум қилинишича, тадбирда бошқарма бошлиғи Комил Рашидов делегация аъзоларини Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан олиб борилаётган консуллик фаолияти, консуллик мансабдор шахслари томонидан амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар, шунингдек, соҳадаги ислоҳотлар жараёни билан таништирди.

Ричард Бок учрашув ташкил қилингани учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, жумладан, нотариат соҳасидаги ўзгаришларни юқори баҳолади ҳамда Халқаро нотариуслар иттифоқи фаолияти ҳақида маълумот берди.

Учрашувда, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги билан Ўзбекистон Нотариал палатаси ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик, Нотариал палатанинг Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлиш масалалари хусусида фикр алмашилди.

Суҳбат якунида томонлар нотариат соҳасида тизимли мулоқотни давом эттиришга ҳамда ушбу соҳада ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться