Мутахассис ва экспертлар томонидан радиочастота спектрдан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари МДҲ, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларида радиочастота спектрдан фойдаланишни бошқариш бўйича семинарда иштирок этмоқда.
Мазкур семинар жорий йилнинг 20 сентябрь куни бошланган бўлиб, 22 сентябрь куни якунланади. Унда Европа ва МДҲ мамлакатлари мутахассис ва экспертлари иштирок этмоқда. Мазкур конференсия “Форум Глобал” халқаро ташкилоти томонидан Халқаро электралоқа Иттифоқи кўмаги билан ташкил этилди.
Семинар дастури ўз таркибига радиохалақитларни чегарадош давлатлар билан биргаликда бартараф этиш бўйича радиочастота спектрини мувофиқлаштириш амалий жиҳатлари, Европа ва МДҲ давлатларида кенг полосали технологияларни тадбиқ қилишда 1 GHzs дан паст, ўрта ва юқори частоталардан фойдаланиш, 5G технологиясининг истиқболлари Умумжаҳон радиоалоқа конференцияга тайёргарлик ҳолати ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Семинар доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш бўлими раҳбари Д. Дусматов минтақада кенг полосали технологияларни жорий қилиш масалаларига бағишланган маъруза билан қатнашди.
Шунингдек, семинар давомида “Inmarsat” va “Huawei” компаниялари вакилларининг Ўзбекистон алоқа маъмурияти билан онлайн учрашуви белгиланган. Мазкур учрашув МДҲ минтақасида яқин ҳамкорликни таъминлаш мавзусига бағишланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги