Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“J.P.Morgan” томонидан ташкил этилган халқаро конференция доирасида Молия вазирлиги хорижий инвесторлар билан тақдимот ва яккама-якка учрашувлар ўтказди

2021-09-24 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни “J.P.Morgan” томонидан соат 11:00 дан 19:00 гача (Тошкент вақти билан) “Ривожланаётган мамлакатлардаги қарздорликлар конференцияси” (Emerging Markets Credit Conference) тадбири бўлиб ўтди ҳамда унда халқаро инвесторлар билан виртуал глобал телеконференция ва яккама-якка учрашувлар ўтказилди. Яккама-якка учрашувларда Bluebay Asset Management, Aberdeen Asset Managers, NNIP, Barings, Goldman Sachs Asset Management, Pimco Europe, Franklin Templeton, Abu Dhabi Investment Authority, Global Evolution, Stone Harbor Investment Partners каби 30 дан ортиқ инвестицион фондлар иштирок этди.

Маълумот учун: “Ж.П.Морган” дунёдаги энг йирик корпорациялар, ҳукуматлар ва 100 дан ортиқ мамлакатлардаги ташкилотларга молиявий хизматларни таклиф қилувчи глобал етакчидир. 2020 йилда “J.P.Morgan” томонидан ўтказилган конференсияда 833 та инвестор, 8 та суверен мамлакатлар ва 101 та корпоратлар (йирик давлат улуши мавжуд ташкилотлар) иштирок этганлар. 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков ҳамда Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий банкнинг масъул ҳодимлари иштирокидаги конференсияда халқаро инвесторлар мамлакат иқтисодиётининг ўсиш кўрсаткичлари, мамлакатда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кутилаётган иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли омиллари, фискал сиёсат ва давлат қарзи, монетар сиёсат инструментлари ва уларнинг инфлясияга таъсири, коронавирус пандемияси давридаги олиб борилган давлат сиёсати ва ваксинасия бўйича маълумотлар билан таништирилди.
 
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган самарали чоралар ҳамда давомли ислоҳотлар бўйича ушбу нуфузли форумда маълумот берилиши халқаро инвестор ва банклар билан муносабатларни янада мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, истиқболда халқаро капитал бозорларида халқаро облигациялар чиқариш ҳамда давлат банклари ва корхоналарини IPO орқали хусусийлаштириш учун замин тайёрлайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться