Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазири Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси президенти билан учрашди

2021-09-22 | Жамият

2021 йил 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ҳамда Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси (CCNI) президенти Р. Бок ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида Адлия вазири сўнги йилларда мамлакатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларга енгиллик яратиш мақсадида нотариат соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништирди.

Шунингдек, учрашувда лотин нотариал моделининг халқаро стандартлари ва илғор тажрибаларини миллий нотариат тизимига имплементация қилишда Ўзбекистоннинг Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлишининг муҳимлиги таъкидланди.

Р. Бок учрашув ташкил қилинганлиги учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган жадал ислоҳотларни, хусусан нотариат соҳасидаги ўзгаришларни юқори баҳолади.

Учрашув давомида томонлар лотин нотариал моделининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда унинг Ўзбекистон нотариат тизимига татбиқ қилиниши истиқболлари хусусида ўзаро фикр алмашдилар ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олдилар.

Маълумот ўрнида: Халқаро Нотариуслар Иттифоқи 1948 йил ташкил этилган ноҳукумат ташкилот бўлиб, ҳозирда унга лотин моделидаги 89 мамлакатнинг нотариат тизими аъзо.

Иттифоқнинг асосий вазифаси дунё бўйлаб нотариал фаолиятни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш, нотариат соҳасидаги ҳуқуқни ўрганиш ва миллий қонунчиликни халқаро даражада уйғунлаштириш ҳисобланади.

Иттифоқ аъзолигига кириш учун давлатлар нотариат тизими юқори стандартларга жавоб бериши талаб этилади.

Айтиш жоизки, Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлиш миллий нотариат тизимини ривожланган давлатлар нотариат тизимлари билан бир қаторда бўлишини, нотариуслар тасдиқлаган ҳужжатлар дунё миқёсида шубҳасиз тан олинишини таъминлайди.

Шунингдек, ушбу аъзолик мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалишига, хорижий инвесторларнинг сармоя киритишга бўлган ишончини ошишига хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться