Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон минтақанинг самарали транзит марказига айланиши мумкин

2021-09-21 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳрида 21 сентябрь куни «Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ҳамда Россиянинг «Валдай» халқаро мунозара клуби ҳамкорлигида ташкил этилди. Анжуманда икки томонлама муносабатлар бўйича етакчи халқаро мутахассислар, «Валдай» халқаро мунозаралар клубининг сиёсатшунослик, иқтисодиёт, хавфсизлик соҳасидаги нуфузли экспертлари, шунингдек, Россиянинг йирик оммавий ахборот воситалари журналистлари иштирок этди.Учта сессиядан иборат конференция давомида иштирокчилар сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик, маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида атрофлича фикр алмашди. 

Бундан ташқари, экспертлар Марказий Евроосиёда халқаро савдо ва интеграцияни ривожлантириш масалаларини ҳам кўриб чиқди, шунингдек, Ўзбекистон – Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш учун истиқболли ўсиш нуқталари ва ҳаракатлантирувчи омиллар бўйича эксперт қарашларни ишлаб чиқиши кўзда тутилган.Конференцияда икки мамлакат экспертларининг чиқишларидан ташқари, «Валдай» халқаро мунозаралар клуби томонидан «Евроосиёнинг темир каркаси: ютуқлар, муаммолар ва қитъадаги ўзаро алоқалар истиқболлари» ҳисоботи ҳам тақдим этилди.Ҳисоботда қайд этилишича, ҳозирда минтақа давлатлари ҳукуматларининг саъй-ҳаракатлари сезиларли даражада кучайган, Марказий Осиёни Шарқ билан Ғарб, Шимол билан Жанубни боғлайдиган транспорт йўлаклари чорраҳасига айлантиришга қаратилган ва, умуман, халқаро аҳамиятга эга транспорт имкониятлари оширилмоқда. 

Эндиликда, Марказий Осиё темир йўл алоқа тизимининг узунлиги 22 минг километрдан кўпроқдир. Минтақавий темир йўлларнинг қарийб 18 фоизи Ўзбекистон орқали ўтади, бу юк ташишнинг қарийб 11 фоизини ташкил қилади.Агар режалаштирилган улкан лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилса, Марказий Осиёни динамик ривожланаётган минтақага айлантириш истиқболлари янада реалроқ бўлади.Бу фикрлар «Валдай» халқаро мунозаралар клуби ва Россия Федерацияси Олий иқтисодиёт мактабининг бир гуруҳ экспертлари томонидан СМТИ ёрдамида тайёрланган  «Евроосиёнинг темир каркаси: ютуқлар, муаммолар ва қитъадаги ўзаро алоқалар истиқболлари» ҳисоботида келтирилмоқда. Унда таъкидланишича, Марказий Осиё янги транспорт йўналишларининг транзит марказига айланиши мумкин. 

Хусусан, келгуси йилларда Марказий Осиё нафақат Хитой – Марказий Осиё – Россия –Европа йўналишининг юқори самарали темир йўли орқали Шарқ-Ғарб алоқаларини кучайтиради, балки уфқнинг тўрт томонини боғлайдиган янги транспорт йўлларининг транзит марказига айланади.Сўнгги йилларда Евроосиё темир йўлларида инқилобий ўзгаришлар  рўй бермоқда, Хитойдан Европага темир йўл транспортининг юксак ривожланиши кузатилмоқда. Биргина 2016-2020 йилларда бу ҳудудлар орасидаги темир йўл ташиш ҳажми 8 баробарга ошиб,  3,1 миллион тоннадан 24,6 миллион тоннагача етди, барча транспорт турлари орқали эса йилига 430 миллион тоннани ташкил этди. 

Европа-Хитой йўналиши бўйича 61 та темир йўл йўналиши, Хитойдан Европага 84 та темир йўл йўналиши мавжуд. Россия экспертларининг фикрича, Тошкент минтақанинг самарали транзит марказига айланиши мумкин«Евроосиёнинг темир каркаси: ютуқлар, муаммолар ва қитъадаги ўзаро алоқалар истиқболлари» ҳисоботида Ўзбекистоннинг транспорт-коммуникация салоҳиятини очиш ташаббуслари акс эттирилган.Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўли Шимол-Жануб транспорт йўлаклари тизимида муҳим роль ўйнаши мумкин. Қиймати қарийб 5 миллиард долларга тенг Мозори Шариф – Кобул лойиҳасининг биринчи босқичини амалга ошириш учун халқаро молия институтларининг ресурсларини жалб қилиш керак бўлади.Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Уммон транспорт ва транзит йўли Марказий Осиё давлатларига Ҳинд океанига чиқиш учун яна бир имконият бериши мумкин. Йўлак Ўрта Осиёни Форс ва Уммон кўрфазларидаги Эрон портлари билан боғлаши мумкин эди.

Ўзбекистон Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини ишга туширишдан манфаатдор, у Шарқ – Ғарб ва Шимол – Жануб йўналишларининг муҳим бўғинларидан бирига айланиши мумкин, чунки у уч мамлакат ишлаб чиқарувчилари учун янги савдо бозорларини очади, Қирғизистон ва Ўзбекистон орқали Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига Хитойдан юк ташилади, Марказий Осиёнинг географик ёпиқ давлатлари учун халқаро денгиз портларига киришни таъминлайди».Қолаверса, Ўзбекистон Каспийбўйи давлатлари билан ҳамкорлик қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Грузия темир йўлларини Туркиянинг транспорт тармоғи билан боғлайдиган Навоий – Туркманбоши – Боку – Тбилиси – Қарс темир йўли коридори Ўзбекистон маҳсулотларини Ўрта Ер денгизи соҳилларига етказиш имконини беради. Шунингдек, ушбу йўналиш туфайли Хитой ва Европа ўртасида маҳсулот етказиб беришни таъминлаш мумкин бўлади.ЕОИИда 2025 йилгача ягона транспорт ҳудудини яратиш Ўзбекистонга ҳамкор мамлакатлар темир йўллари орқали юк ташиш нархини 220 миллион долларгача камайтиришга, транзит салоҳиятини ҳозирги 7 дан 16 миллион тоннагача оширишга имкон беради.

Манба: ЎзА

Поделиться