Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Startup Mix #40 конференциясида иштирок этинг!

2019-01-10 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида жорий йилнинг19 январь куни Startup Mix #40 конференцияси ўз ишини бошлайди.

Ўтказиш вақти ва жойи: 10:00-16:00, 2019 йилнинг 19 январь куни, Илғор Технологиялар Маркази.

Тадбир манзилини қуйидаги ҳавола орқали аниқлашингиз мумкин: https://goo.gl/maps/ZXDyAn73fpQ2

Тадбир дастурига кўра C.A.T. Science Accelerator илмий акселераторининг 15 та стартапи учун Speed Mentoring сессияси ўтказилади. Бунда таклиф этилган малакали мутахассислар бизнес-моделлар, лойиҳада ҳал этилаётган муаммоларнинг муҳимлиги, шунингдек жамоалар фаолиятининг бошқа жабҳалари бўйича ўз фикрларини берадилар. Бу якуний кўргазма ёки инвесторлар учун тақдимот эмас, балки лойиҳаларнинг биринчи ойлардаги фаолиятининг танқидий таҳлилидир.

C.A.T. Science Accelerator Илғор технологиялар маркази томонидан StartupFactoryкомпанияси (бунга қадар IT лойиҳалар устида ишлаган) ва Green Business Innovation (яшил технологиялар ва муқобил энергия манбалар соҳасида фаолият юритган консалтинг компанияси) билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, акселератор ёш олимлар ва жамоаларга ўз тажрибалари учун илмий майдон вазифасини ўтайди, мутахассислар кўмаги ва қўллаб қувватловини тақдим этиш билан бирга, лойиҳанинг минимал ишчи талқинини ишга туширишга ҳам ёрдам беради.

Curiosity Machine AI Family Challenge сессиясида сунъий интеллект бўйича халқаро оилавий танловда иштирок этувчи лойиҳалар намойиш этилади. Бунда 10-15 ёшдаги болалар ҳамда уларнинг ота-оналаридан иборат жамоалар сунъий интеллект, механика ва робототехника асослари бўйича 9-ойлик курсни ўтаганлик натижаларига кўра ўз лойиҳаларини тақдим этадилар. Ҳар бир жамоа лойиҳаси мамлакатимиз аҳолиси учун ижтимоий нуқтаи назардан муҳим бўлган бирон муаммони сунъий интеллект ёрдамида тимсолий равишда ҳал қилади. Энг яхши лойиҳаларга ҳомийлар томонидан мукофотлар топширилади. Барча лойиҳаларга экспертлар ва тингловчилар ўз фикрларини билдириб, маслаҳатлар берадилар.

Қозоғистонлик мутахассис Дина Мукашева Storrytelling бўйича сессия ўтказиши режалаштирилган бўлиб, видео, тақдимот ва рекламада ҳикоя қилиш усуллари ўргатилади.

Curiosity Maker Space & Maker Space Almaty дан интерфаол маҳорат дарсларида 14 ёшдан катта ўсмирлар автоматик тизимлар ва робототехника билан шуғулланиш учун мўлжалланган Arduino ускунавий-дастурий воситаси ёрдамида платалар ва электроника билан ишлайдилар, ўз оригинал белгиларини яратадилар.

Конференцияда, шунингдек, Technovation Challenge – қизлар учун энг йирик халқаро технологик танлов ҳақида маълумот берилади. Таъкидлаш жоизки, мазкур танлов Ўзбекистонда 3 йилдан бери ўтказилмоқда. Technovation Uzbekistan 2019 сессияси доирасида ташкилотчи ва ҳамкорлар ўз табрик нутқлари билан чиқадилар, танловда иштирок этиш шартлари тақдим этилади ва жамоаларни шакллантириш бўйича иштирокчи ва менторлар (мураббийлар) учун интерфаол сессия ўтказилади.

Тадбирда тингловчи сифатида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш лозим. Рўйхатдан ўтиш конференциянинг расмий сайти – www.startupmix.uz да амалга оширилади. Тингловчилар учун жойлар сони чегараланган.

Иштирок этиш бепул.

Акселератор телефон рақамлари (маълумот учун):

+998 71 227 43 21, +99897 700 16 38

Сайт: www.cat-sa.uz

Facebook: www.facebook.com/cat.science.accelerator

Telegram: https://t.me/CATscienceAccelerator

Тадбир аудиторияси: 150-200 киши (бизнесменлар, IT-тадбиркорлар, стартапчилар, маркетологлар, журналистлар, талабалар).

Конференция Илғор Технологиялар Маркази ва Тошкентдаги Инха Университети билан ҳамкорликда ўтказилади (конференциянинг иккинчи куни Инха университетида ўтказилади).

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться