Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Бошқарув инновациялари кунлари: давлат бошқарувини такомиллаштиришда инновацион ёндашувлар

2018-12-04 | Инновация

“Бошқарув инновациялари кунлари”нинг расмий очилиш маросими Тошкент шаҳрида 3-5 декабрь бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Тадбир Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури, Тошкентдаги Британия элчихонаси томонидан ташкил этилган.

Давлат бошқаруви - мураккаб, кўп қиррали ва жўшқин жараён. Ҳукумат органлари томонидан қабул қилинадиган қарорлар бутун мамлакат аҳолисининг ҳаётига, турмуш тарзига, борингки тақдирига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатади. Шу боис ҳам у ёки бу мамлакат кишиларнинг ҳаёт даражаси қабул қилинаётган бошқарув қарорлари сифатига, давлат тузилмаларининг анъанавий вазифаларни бажаришга янгича ёндашувларни самарали татбиқ қилиш лаёқатига боғлиқ.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Шароф Ражаббоев: “Мамлакатимиз, айниқса, давлат бошқаруви масалаларида инновацион ривожланишдан манфаатдор. Давлат ҳокимияти тизимида бутунлай янги институт – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, жойларда эса – Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Мазкур тузилмалар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фуқаролар билан мулоқот қилишнинг самарали тизимига айланиб, аҳолининг энг долзарб масалаларини ҳал қилишга қаратилган. Бугунги тадбирнинг амалий моҳиятини ошириш мақсадида унинг натижаларига кўра илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда давлат бошқарувининг тузилмаси ва тизимини ривожлантиришга қаратиладиган тавсияларни ишлаб чиқишимиз зарур”.

Ўзбекистондаги Буюк Британия элчисининг ёрдамчиси Дэвид Спайерс ўз нутқида тараққиёт нафақат иқтисодиёт соҳасида, балки давлат бошқарувида ҳам муҳимлигини алоҳида гапириб ўтди. Бугун ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар давлат бошқарувининг сифатини такомиллаштириш учун инновацион ёндашувлардан фойдаланмоқда.

Бунёд Авлиёқулов, БМТ Тараққиёт дастурининг “Самарали давлат бошқаруви ва рақамли трансформацияни ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳа раҳбари”: “Бугун ушбу мавзу маъмурий ислоҳотлар соҳасида долзарб масала бўлиб, инновацияларнинг давлат тузилмасида не чоғли қўлланилаётгани ўта муҳимдир”.

Ания Кальдерон, Очиқ маълумотлар халқаро хартияси. Маълумотлар асосида бошқарув: “Маълумотдан фойдаланиш – давлат хизматларини кўрсатишда муҳим жиҳат”.

Кристофер Уэббер, Очиқ инновациялар бўлими, Британия Вазирлар Маҳкамаси: “Ўзбекистонда давлат ва аҳоли ўртасида қайта алоқа яхши йўлга қўйилган. Мен ўз маърузамни ушбу масалага ташқи экспертларни жалб қилиш ва илмий доиралардан экспертларни таклиф қилиш масаласига қаратмоқчиман”.

Тадбирнинг илк куни доирасида инновацион ривожланиш стратегияси, инновацион лабораториялар, ижодий фикрлаш, асосли сиёсат, маълумотлар асосида бошқариш, фойдаланувчилар талабларини инобатга олган ҳолда давлат хизматларини лойиҳалаштириш, шунингдек давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган воситаларни қўллаш борасида семинарлар, маърузалар, тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Маърузачилар сифатида инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш, давлат бошқаруви, ижодий фикрлаш, асосли сиёсатни ишлаб чиқиш, аниқ маълумотлар асосида бошқариш, давлат хизматларини лойиҳалаш соҳасидаги маҳаллий ва халқаро мутахассислар таклиф этилган.

Тадбирларнинг асосий қисми Давлат бошқаруви академиясида бўлади. Шунингдек, хорижий мутахассисларнинг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети, Инха университети, Тошкентдаги Вестминстер университетига сайёр маърузалари ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ҳамжиҳатлик тўғрисида меморандум имзоланганди. Томонлар 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига муваффақиятли эришиш мақсадида инновациялар ва бошқарув ечимларини жорий қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришганлар.

Меморандум доирасида қуйидагилар назарда тутилган:

● Миллий инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш;

● давлат сиёсатининг янги моделларини жорий қилиш, хизматларни лойиҳалаштириш, фуқароларни жалб қилиш мақсадида 2019 йили инновацион ва бошқарув ечимлари лабораториясини яратиш;

● давлат бошқаруви, маъмурий жараёнлар, аниқ маълумотларга асосланган сиёсатни ишлаб чиқилишини жадаллаштириш ҳамда давлат хизматларини тақдим этилишини такомиллаштириш учун рақамли технологияларни жорий этиш;

● бошқарув инновациялари, бизнес-жараёнларни қайта инжиниринг қилиш, ижодий фикрлаш, интизомий психология ва фанлараро услубларни қўллаш соҳаларида Вазирлик ҳамда бошқа давлат ташкилотларининг имкониятларини кенгайтириш.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться