Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дастурлаш бўйича “TUIT OPEN 2018”​ мусобақаси якунланди

2018-11-27 | Таълим

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 24-25 ноябрь кунлари “TUIT OPEN 2018”​ дастурлаш бўйича мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа юртимизда АКТ соҳасини янада ривожлантириш, ўқувчи ва талаба-ёшларнинг дастурлаш тиллари, IT соҳасидаги инновацион ғояларни яратишга қизиқишларини ошириш мақсадида ташкил этилди.

“TUIT OPEN 2018”​да республикамизнинг барча ҳудудларидан 34 та жамоа қатнашди. Шуларнинг 9 таси академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари жамоалари. Саволлар C++, Java, Pyhton, Pascal​ дастурлаш тиллари асосида шакллантирилган. Мусобақани ўтказиш тартибига кўра, саволлар махсус тизим орқали онлайн ечилди ва жавоблари маълум қилинди.

Мусобақа ғолибларига пул мукофотлари белгиланганди. Хусусан, олий таълим муассасалари талабалари учун биринчи ўринга 9 млн., иккинчи ўринга 6 млн., учинчи ўринга 3 млн. сўмдан мукофот пуллари ажратилди.

25 ноябрь — мусобақанинг иккинчи кунида дастурлаш бўйича асосий тур бўлиб ўтди. Шу куннинг ўзида мусобақа натижалари эълон қилинди ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақа якуний натижаларига кўра, биринчи ўринни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиали “MSU Tashkent 0​”, иккинчи ўринни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг "TUIT: ALVA​", учинчи ўринни ТАТУ Урганч филиалининг “TUIT Urgench Branch masters​” жамоаси эгаллади.

“TUIT OPEN 2018”​ мусобақалари иштирокчилари бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, бир-бирлари билан яқиндан танишиб олишлари учун “Gaming round​” ташкил этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться