Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация ва тараққиёт

2018-11-15 | Инновация

Термизда “Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси – тараққиёт омили” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда Сурхондарё вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этди.
 
Унда Термиз давлат университети ректори, сенатор А.Тошқулов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ш.Шарофуддинов, Ш.Тўхтабоев ва бошқалар мамлакатимизда кейинги икки йилда инновацион технологияларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юртимизни янги босқичда ривожлантиришда юксак самаралар бераётганини таъкидлади.
 
Президентимизнинг жорий йил 21 сентябрдаги “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлаётир.
 
Мазкур стратегия мамлакатимизнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлик даражасини ошириб, инсон капиталини янада юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Унда белгиланган вазифаларни бажариш, мамлакатимизнинг 2030 йилга бориб глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакати қаторига киришига имконият яратади. Шунга мувофиқ, фан, ихтирочилик ва технологиялар трансфери, инфратузилма ва ахборот-коммуникация технологиялари ривожлантирилади. 
 
Семинарда мамлакатимизни инновацион ривожлантириш дастурининг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича фикр алмашилди. Соҳалар мутахассислари иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться