Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Стартап-ташаббуслари» дастурининг учинчи босқичи ўз ишини бошлади

2018-11-19 | Инновация

13 ноябрь куни Ёшларнинг стартап-ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган дастур ўз ишини бошлади. Танлов саралашининг натижасига кўра, «Стартап-ташаббуслари» дастурининг учинчи даврида бутун Тошкентдан топширилган 32 та стартап-лойиҳа иштирок этмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон вилоятларидан топширилган лойиҳалар орасида танлови бўлиб ўтмоқда, ва улар учун маҳаллий семинарлар ва мастер-класслар ташкил этилади.

Жорий йилда стартап-лойиҳалар мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олди. Э-тижорат соҳасидаги лойиҳалар, етказиб бериш хизматлари энг оммавий бўлиб қолаётганига қарамасдан, жорий йилда янги технологиялар тақдим этилган онлайн таълим соҳасида, қишлоқ хўжалиги ва краудфандинг соҳасидаги лойиҳалар ҳам тақдим этилган.

Дастурни беш кунлик интенсив семинар бошлаб бериб, унда иштирокчилар «LeanStartup» («тежамкор стартап») усули бўйича старапни ишга тушириш асосларини ўрганадилар. Таълим қисмидан кейин ёш стартапчилар лойиҳаларини амалга оширишга киришадилар, яъни лойиҳани ривожлантириш “Йўл харитасини” яратадилар, прототипни ишлаб чиқадилар ва синов сотувларини амалга ошира бошлайдилар.

Дастур давомида лойиҳаларга трекерлар (яъни, жамоа ривожланиши кузатиб, белгиланган мақсадларга эришиш масалалари бўйича маслаҳат берадиган тажрибали мураббийлар) йўналиш ва маслаҳат бериб борадилар. Дастурнинг ҳар бир босқичида иштирокчилар учун маркетинг, солиққа тортиш, бизнес юритишнинг юридик жиҳатларига оид масалалар бўйича манзилли маҳорат мактаблари ташкил этилади.

Жорий йилда дастлабки даврни ўтказиш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, асосий эътибор иштирокчиларга техник кўмак кўрсатишга қаратилади. Бунинг учун мураббийлар ва трекерлар сифатида стартапларни яратишда катта тажрибага эга бўлган бозор етакчилари - тадбиркорлар жалб этилган. Экспертлар жамоаси Paynet, MyTaxi, Robokidz асосчилари, StartupFactory акселерация дастурининг директори ва бошқа малакали мутахассислардан иборат.

Уч ойлик дастур натижаларига кўра битирувчи-жамоалар бизнес-лойиҳаларини янада ривожлантириш учун манфаатдор ташкилотлар ва инвесторларни жалб қилиш мақсадида, ўз лойиҳаларини «Demo Day» (намойиш кунида) тақдим этадилар. «Demo Day» якунлари бўйича энг яхши деб топилган бешта лойиҳа ўз стартапларини ривожлантириш учун беғараз сармоя шаклида маблағга ҳам эга бўладилар.

Жорий йилда алоҳида семинарлар ва маҳорат дарслари Тошкент шаҳридан ташқари, Наманган ва Самарқанд вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўтказилади. Дастурнинг ҳудудий босқичи якунланганидан сўнг, эксперт гуруҳи томонидан саралаб олинган 3 тагача энг яхши лойиҳа Тошкентда бўлиб ўтадиган «Demo Day» якуний тадбирида иштирок  этиш имконини қўлга киритади.

Мазкур Дастур таълим ва хусусий сектор ўртасидаги алоқани йўлга қўйиш орқали ёшларга тадбиркорларнинг кўмагига эга бўлиб уларнинг бизнес яратиш бўйича тажрибасини ўрганиш имконини беради. Ўз навбатида, ёшлар ҳам тадбиркорларнинг фаолиятида янги йўналиш касб этиши мумкин бўлган инновацион ғоялари ва ишланмалари билан бўлишадилар.

Ушбу ташаббус Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида тадбиркорлик муҳитини такомиллаштириш” қўшма лойиҳаси томонидан Инновацияларни ривожлантириш вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури доирасида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться